18 НОЯБРЬ – ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БАЙРОҒИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН КУН!

image

“Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида”ги қонун 1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари Ўтказилган VII сессиясида қабул қилинган.

Давлат байроғи ва унинг рамзи бугунги Ўзбекистон сарҳадида қадимда мавжуд бўлган давлатлар билан тарихан боғлиқлигини англатади ҳамда республиканинг миллий-маданий анъаналарини ўзида мужассамлаштиради. Шу боис, байроғимизга назар солганимизда биз рухан жўшқинликни, азму шижоатимиз ошганини, қалбимизда ғурур ва буюк истиқболга ишонч туйғусини ҳис этамиз.

Байроқдаги мовий ранг - тириклик мазмуни акс этган мангу осмон ва обиҳаёт рамзи. Тимсоллар тилида бу – яхшиликни, донишмандликни, ҳалолликни, шон-шуҳрат ва садоқатни билдиради.

Байроқдаги оқ ранг – муқаддас тинчлик рамзи бўлиб, поклик, беғуборлик, софликни, орзу ва ҳаёллар тозалиги, ички гўзалликка интилишнинг тимсоли.

Яшил ранг – табиатнинг янгиланиш рамзи. Қизил чизиқлар – вужудимизда жўшиб оқаётган ҳаётий қудрат ирмоқларини англатади.

Навқирон ярим ой тасвири бизнинг тарихий анъаналаримиз билан боғлиқ. Давлат байроғимиздаги 12 юлдуз тасвирини ўзбек халқи маданиятининг қадимийлиги, унинг комилликка, ўз тупроғида саодатга интилиши рамзи сифатида тушуниш лозим.

Uzbekistan GTL жамоаси Давлат байроғи қабул қилинган куни муносабати билан барча юртдошларимизни қутлайди!