9 май – Хотира ва Қадрлаш куни

image

Азиз ўзбекистонликлар, ҳурматли фахрийлар!

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан табригимизни қабул қилинг!

Ҳар йили 9 май куни бутун Ўзбекистон халқи ҳаммамиз учун қадрли бўлган ушбу байрамни нишонлайди ва фахрийларни табриклайди. Уларга мамлакатимизнинг ҳозирги осойишта кунларига эришиш йўлида қўшган мислсиз ҳиссаси учун ўз миннатдорлигини билдиради.

Бу қутлуғ кунда ҳар биримиз яшаш, ривожланиш, тинч осмон остида фарзандларни вояга етказиш бахти ҳақида ўйлаймиз! Азиз ватандошлар, сизга бахт-саодат, сиҳат-саломатлик, рўзғорингизга барака тилаймиз! Фахрийларимизга соғлиқ ва фаровонлик ёр бўлсин!

 

Ҳурмат билан,

Uzbekistan GTL жамоаси