“Ўзбекнефтгаз” АЖ Маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотлари масъулларини “Uzbekistan GTL” заводига таклиф этади

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 29 декабрдаги ПҚ–2706-сонли қарори асосида Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида Шўртан газ-кимё мажмуасида тозаланган метан асосида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Uzbekistan GTL” заводи ишга туширилди.

Энг сўнгги технологиялар асосида барпо этилган мазкур корхонада йилига 3,6 млрд. метр куб табиий газ қайта ишланиб, 1,5 млн тонна тайёр суюқ маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Жумладан, 307 минг тн авиакеросин, 724 минг тн дизель ёқилғиси, 437 минг тонна нафта, 53 минг тонна суюлтирилган газ тайёрланади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг ташаббуси билан Жамият ва маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналари ўртасида саноат кооперацияси алоқаларини амалга ошириш ҳамда маҳаллийлаштириш йўналиши яна бир муҳим жараёнга старт берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ мамлакатимиздаги барча маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда ташкилоти раҳбарлари, уларнинг мутахассисларини жорий йилнинг 28 февраль куни “Uzbekistan GTL” заводига уюштирилаётган ташрифга таклиф этади.

Мазкур ташриф давомида “Uzbekistan GTL” заводи эҳтиёжлари учун зарур бўладиган маҳсулотлар, бутловчи буюм, материаллар ҳамда саноат хизматларини маҳаллийлаштириш, корхоналаримиз ўртасида саноат кооперацияси алоқаларини ўрнатиш масаласи кўриб чиқилиб, аниқ таклифлар ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган.