Baku Energy Week: “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Франциянинг “Technip Energies” компанияси Ўзбекистонда қўшма лойиҳаларни амалга оширади

image

2022 йил 2 июн куни Боку Энергетика ҳафталиги доирасида (Боку, Озарбайжон) “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Шаҳзод Алиризаев бошчилигидаги делегация “Technip Energies” делегацияси билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ павилионида бизнес-учрашув ўтказди.

Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Technip Energies” ўртасида нефт ва газ саноатини декарбонизация қилиш, биокимё соҳасида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, газ конларида қазиб олиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, GTL заводи негизида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш  соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари ва имкониятлари  муҳокама қилинди.

“Technip Energies” вакиллари мазкур лойиҳаларни амалга ошириш жараёнини биргаликда батафсил ўрганишдан манфаатдор эканликларини билдирдилар ва бу борадаги кейинги қадамлар белгиланиб, ҳамкорликнинг бошқа истиқболли йўналишлари кўриб чиқилди.

“Technip Energies” 60 йилдан ортиқ тажрибага эга бўлиб,  дунёнинг 34 давлатида фаолият кўрсатади. Компания ходимларининг сони 15 минг кишини ташкил қилади. “Technip Energies” СТГ (суюлтирилган газ), водород, экологик тоза кимёвий моддалар, биоёқилғи ишлаб чиқариш, декарбонизация ва бошқа соҳаларда муҳандислик ва қурилиш хизматларини кўрсатади.