Uzbekistan GTL заводининг Марказий лабораторияси Ўзбекистон аккредитация марказининг миллий аккредитациясидан муваффақиятли ўтди.

image

2022 йил 13 июн куни Uzbekistan GTL заводининг Марказий лабораторияси Oʻz DSt ISO/IEC 17025:2019 халқаро ISO/IEC 17025:2017 стандарти билан мос бўлган талабларига мувофиқлиги бўйича Ўзбекистон аккредитация марказининг миллий аккредитациясидан муваффақиятли ўтди.

Uzbekistan GTL заводининг Марказий лабораториясида 100 дан ортиқ замонавий  юқори  технологияли ускуналар ўрнатилди, бу эса олинган натижаларнинг аниқлигини ошириш, инсон омилини бартараф этиш ва меҳнат унумдорлигини ошириш имконини бермоқда. Лаборатория АҚШ, Буюк Британия, Япония ва Германиядаги жаҳоннинг етакчи ишлаб чиқарувчиларининг ўлчов аниқлиги ва сифати эталонлари сифатида эътироф этилган синов ускуналари ва ўлчов асбоблари билан жиҳозланган. Умуман олганда, Лаборатория кунига жаъми 4000 тагача таҳлил ўтказиши мумкин.

GTL заводи Лабораториясининг ўзига хослиги шундаки, Лаборатория газни қайта ишлаш, газ кимёси, нефтни қайта ишлаш ва нефт кимёси каби турли хил қўллаш сегментлари учун турли тадқиқот усулларидан фойдаланади.

Лаборатория ходимлари замонавий синов усулларини, шу жумладан синовларни ASTM International халқаро стандартларига мувофиқ ўтказишни мукаммал ўзлаштирган. Завод лабораториясида LIMS (Laboratory Information Management System) татбиқ этилган бўлиб барча лаборатория ишлари, шу жумладан маълумотларни жамлаш, уларни таҳлил қилиш ва ҳисобтлари автоматлаштирилган.

Завод лабораториясининг аккредитациядан муваффақиятли ўтгани завод мутахассисларининг юқори касбий мақоми ва малакасини кўрсатади. Таъкидлаш жоизки Uzbekistan GTL заводининг лабораторияси “Ўзбекнефтгаз” АЖ корхоналари ўртасида биринчилар қаторида янги Oʻz DSt ISO/IEC 17025:2019 стандартига, халқаро ISO/IEC 17025:2017 стандартига мос бўлган талаблари асосида аккредитациядан ўтказилди.

Айни пайтда GTL заводининг Марказий лабораториясини халқаро аккредитациядан ўтказишга тайёргарлик ишлари қизғин олиб борилмоқда.