Бухоро НҚИЗда GTL заводи учун мутахассисларини тайёрлаш дастури якунланди

image

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг GTL заводи учун кадрларни тайёрлаш дастури доирасида “Бухоро НҚИЗ” МЧЖ ва “Uzbekistan GTL” МЧЖлари ўртасида 2017 йилда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи негизида кадрларни тайёрлаш Келишуви имзоланган эди.  

2017 йилдан 2021 йил давомида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг ишлаб чиқариш цехлари ва объектларида жами 160 нафар саралаб олинган ёш мутахассислар, шу жумладан республиканинг нефть ва газ соҳасидаги олий ўқув юртларининг энг яхши битирувчилари амалий ва назарий машғулотларни ўтдилар. Имтиҳонлар натижаларига кўра, бугунги кунга қадар босқичма-босқич барча 160 та энди тажрибали мутахассислар GTL заводида ўз иш фаолиятини давом этиши учун "Uzbekistan GTL" компаниясига ўтказилди.

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида ишлаб чиқариш амалиётидан ўтган ёш мутахассислар, ўзларининг устозлари - заводнинг тажрибали ва профессионал муҳандисларидан олган чуқур билим ва кўникмалари билан ажралиб турадилар.

“Uzbekistan GTL” компанияси Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг ходимларига кадрлар тайёрлаш соҳасида қўллаб-қувватлаб келаётганлиги учун ўз миннатдорчилигини изҳор этади ва заводлар ўртасидаги янада яқин, ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли ҳамкорликни давом этади.

Uzbekistan GTL компаниясининг ахборот хизмати