Ёқилғи гази “UZBEKNEFTEGAZ GTL” заводига қабул қилинди

image

2021 йилнинг 3 мартида "“UZBEKNEFTEGAZ GTL” заводида “Ўзтрансгаз” АЖ магистрал газ қувуридан биринчи марта ёқилғи гази қабул қилинди. Ёқилғи газини қабул қилиш бошланиши билан GTL заводининг ёқилғи газ тизими (78-сонли Қурилма) ишга туширилди ва технологик ускуналар ва қурилмаларини ишга тушириш-созлаш олди ва ишга тушириш-созлаш ишларининг кейинги босқичи бошланади.

Ёқилғи гази таркибида турли аралашмалар мавжуд бўлган, асосан метандан иборат табиий газдир.

GTL заводига ёқилғи газини етказиб бериш учун газ қувурини қурилиш – монтаж ишлари Шўртан Газ-кимё мажмуаси томонидан бажарилди. GTL заводига ёқилғи газини қабул қилиш “Uzbekistan GTL” компанияси, Шўртан Газ – кимё мажмуаси ва ЕРС пудратчиси мутахассислари жамоасининг яқин ҳамкорлиги ва мувофиқлаштирилган ишлари туфайли хавфсиз ва муваффақиятли амалга оширилди.

Яқин келажакда заводнинг қозонхоналарини ишга тушириш ва буғ ишлаб чиқаришни бошлаш режалаштирилмоқда. “Uzbekistan GTL” заводида ишга тушириш-созлаш олди ва ишга тушириш-созлаш ишлари фаол суръатларда давом этмоқда.