«UZBEKNEFTEGAZ GTL» заводида минералсиз сув ишлаб чиқарилиши бошланди

image

Жорий йилнинг 9 февраль куни «Uzbekneftegaz GTL» заводида биринчи маротаба минералсиз сувни тайёрлаш 71-сонли қурилмаси ишга туширилди. Минералсиз сув – бу ионлар аралашмасидан тозаланган сув бўлиб, заводнинг ишлаб чиқариш ва технологик жараёнлари учун ўта муҳим манбаларидан бири ҳисобланади.  

Заводнинг умумзавод хўжалиги цехига қарашли ушбу қурилма ҳозирда тўлиқ технологик тартиби асосида ишламоқда ва соатига 100 тонна, заводнинг технологик талабларига тўлиқ жавоб берадиган, минералсиз сув ишлаб чиқармоқда. Яқин орада заводга ёнилғи газ қабул қилиш ва қозон қурилмаларини ишга тушириш ҳамда буғ ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш кўзда тутилган. «Uzbekneftegaz GTL» заводида созлаш ва ишга тушириш ишлари давом этмоқда.