UZBEKNEFTEGAZ GTL зaводидa ёш мутaхaссислaр кенгaши етакчисининг сaйлови бўлиб ўтaди

image

Aввал хабар қилинганидек, жорий йилнинг 7 февраль куни "Ўзбекнефтгаз" AЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Aбдуллаев компания таркибидаги корхона ва таркибий бўлинмаларнинг ёш мутахассислари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Бошқарув раиси соҳанинг ёш мутахассисларига алоҳида эътибор қаратди, амалга оширилаётган таркибий ислоҳотларда ёшларнинг фаол иштирок этиши, шунингдек, республиканинг нефть ва газ саноатини янада ривожлантиришда, айниқса, "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш" йилида муҳим аҳамиятга эга эканини алоҳида таъкидланган эди.

Учрашув якунлари юзасидан "Ўзбекнефтгаз" AЖ Бошқарув раисининг топшириқларини ижросини тъаминлаш мақсадида GTL заводининг ёш мутахассислар кенгашининг янгиланган таркибини шакллантириш, кенгашга фаол, иқтидорли ва истиқболли ёшларни бирлаштириш ҳамда ёшларга оид давлат сиёсати доирасида компанияда кенгаш фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаш учун "Uzbekistan GTL" компаниясининг Бош директори Ф.Р. Aбдурасулов топшириғига биноан, 2021 йил 10 февраль куни GTL заводидининг цех ва бўлимларининг ёшлар етакчилари йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш якунида ёшлар кенгаши фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаш, шу жумладан, кенгашни янги таркибини шакллантириш бўйича асосий чора-тадбирлар ва вазифалар белгиланди. Шунингдек, ёш мутахассислар кенгаши етакчиси заводнинг ёш мутахассислари ўртасида умумий овоз бериш йўли билан ва ҳар бир номзоднинг келажакдаги режалари тақдимотларини ўтказганидан сўнг очиқ сайлов йўли билан танлаб олиниши режалаштирилди.

Заводнинг ёш мутахассислар етакчисини сайлови якунлари юзасидан қўшимча маълумотлар берилиб борилади.

Uzbekistan GTL компаниясининг ахборот хизмати.