“Uzbekistan GTL” Компанияси ходимлари ўртасида ўтказилган спорт мусобақалари ғолиблари тақдирланди

image

Жорий йилнинг 26 август куни Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги байрами арафасида байрам тадбири ташкил этилиб, унда “Uzbekistan GTL” компанияси ходимлари ўртасида ўтказилган спорт мусобақалари ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

 

 

Мини-футбол, волейбол, стол тенниси спорт турлари бўйича мусобақалар ва шахмат – шашка турнирлари ўтказилиб, мусобақалар натижалари бўйича 15 нафар компания ходими бўлган мусобақа ғолиблари Компания раҳбарияти ва Касаба уюшмаси қумитаси номидан фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.