Расмий маълумот

image

Сўнгги кунларда айрим ижтимоий тармоқларда Uzbekistan GTL заводининг фаолиятига оид асосланмаган хабар ва интернет тармоғидан олинган, заводга алоқадор бўлмаган, фейк суратлар тарқалиши кузатилмоқда.
“Uzbekistan GTL” компанияси GTL заводида синтетик нефть ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилгани ҳамда асосий маҳсулот ишлаб чиқаришга якуний созлаш ишлари одатий тартибда давом этаётганлигини расман маълум қилади.
Шу билан биргаликда “Uzbekistan GTL” компанияси маълумот эълон қилишда уларнинг тўғрилигини текшириб кўрилиши, аҳоли ишончини суиистеъмол қилишдан эҳтиёт бўлишни сўраб қолади.
“Uzbekistan GTL” МЧЖ ёлғон ахборотни тарқатиш факти юзасидан ваколатли идораларига мурожаат этиш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилаётганини маълум қилади.
“Uzbekistan GTL” заводида амалга оширилаётган якуний созлаш ишлари ва маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнларига бўлаётган қизиқиш ҳамда қўллаб-қувватланаётганлиги учун завод жамоаси ўз миннатдорчилигини билдиради.

“Uzbekistan GTL” МЧЖ ахборот хизмати