“Uzbekistan GTL” МЧЖ бош директори Фахритдин Абдурасуловнинг Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги билан байрам табриги.

image

Ҳурматли ҳамкасблар, азиз юртдошлар!

Сизларни энг буюк, энг азиз байрамимиз Ватанимиз Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан самимий муборакбод этаман. 

Сизларга сиҳат-саломатлик, хонадонингизга файзу барака ва фаравонлик тилайман. Мустақил ватанимиз тинчлиги, гуллаб-яшнаши ва равнақи йўлида олиб бораётган ишларингизда омад ҳамиша ёр бўлишини тилаб қоламан.

Куни кеча камтарона хизматимга шундай катта баҳо берилиб, ҳурматли Президентимизнинг фармонларига кўра "Мехнат шухрати" ордени билан тақдирландим. Давлатимизнинг ушбу юксак мукофоти заводимиздаги юзлаб мутахассисларимиз, ёш муҳандисларимизнинг умумий эътирофи деб биламан.

Ишончим комилки ушбу юксак мукофот катта жамоамизнинг умумий ютуғидир ва заводимизни тез орада тўлиқ қувватга олиб чиқишга,  юртимиз ривожи ва буюк келажаги йўлида тинмай хизмат қилишга янада ундайди.

Мустақиллик қадри боқий, истиқлолимиз абадий бўлсин! Барчамизга байрам муборак бўлсин!

 

 

 

Ҳурмат ва эҳтиром ила,

Фахритдин Абдурасулов

"Uzbekistan GTL" МЧЖ Бош директори