ИҚТИДОРЛИ ЁШЛАРГА “UZBEKISTAN GTL” СТИПЕНДИЯСИ ТАЙИНЛАНДИ!

image

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув Раисининг топшириғига кўра, маҳаллий ҳамда халқаро миқёсдаги турли фан олимпиадаларида қатнашган ва совринли ўринларга сазовор бўлган иқтидорли мактаб ўқувчиларини рағбатлантириш мақсадидаги топшириғини ижросини таъминлаш мақсадида, 10 нафар мактаб ўқувчилари “Uzbekistan GTL” МЧЖ томонидан тақдирланди ҳамда уларга стипендия тўлаш жорий этилди.

Таълим кластери доирасида 2022 йилнинг 22-23 ноябрь кунлари давомида Ғузор туманидаги 68-сонли давлат ихтисослаштирилган умумий-таълим мактаб интернати ҳамда Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари учун “Uzbekistan GTL” заводида ўтказилган экскурсия ҳамда соҳа фахрийлари билан ўтказилган учрашув давомида мактаб ўқувчилари билан билимларини синовдан ўтказиш мақсадида суҳбат ўтказилди, ва танлов асосида 10 нафар юқори синф ўқувчиларининг ҳар бирига 3 миллион сўм миқдорида стипендия тўлаб борилиши тайинланди.

Аминмизки, ёш авлодга берилаётган бу каби эътибор, келгусида уларнинг ўз касбининг етук мутахассиси бўлиб етишишларига ҳамда давлат ва жамият фаровонлиги йўлида куч-ғайратлари ва билим-салоҳиятларини сафарбар этишларига яна бир туртки сифатида хизмат қилади.