“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги энг йирик корхоналарида GTL заводи ёш мутахассисларининг ишлаб чиқариш амалиётлари давом этмоқда.

image

Олий таълим муассасасини битирганидан сўнг ишга илк бор қабул қилинган бир гуруҳ “Uzbekistan GTL” ёш мутахассислари, Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасида танишув ишлаб чиқариш амалиётини ўтамоқдалар. GTL заводи мутахассислари ишлаб чиқариш амалиёти доирасида Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг ишлаб чиқариш жараёнлари ва технологик объектлари билан танишмоқдалар. Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг тажрибали муҳандислари GTL заводининг ёш мутахассислари билан газни қазиб олиш, ташиш, сақлаш, дастлабки тозалаш, тайёрлаш ва кейинги қайта ишлаш соҳасидаги қимматли тажриба ва билимларини ўртоқлашмоқдалар.

Маълумот ўрнида, Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасида табиий газни қазиб олиш 2022 йилда 4,6 млрд куб метрга етказиш режалаштирилган.