Республика товар-хом ашё биржаси орқали сотувга жойлаштириладиган GTL нафтасининг бир тоннаси бошланғич нархи 6 557 901 сўмгача арзонлаштирилди.

image

"Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев Uzbekistan GTL заводида ишлаб чиқариш ҳажмлари босқичма-босқич ошириб борилиши натижасида маҳсулот таннархининг арзонлашишига эришиш бўйича вазифаларни белгилаб берди.

GTL нафта нефть, газ ва кимё саноати учун муҳим бўлган қимматли хом ашё.

GTL нафтаси  таркибида  парафин миқдори баланд,  ароматик углеводородлар ва олтингугурт эса деярли йўқ. 

Нафта маҳсулоти ёнилғи, эриткич (растворитель) ва бензинга қўшимча компонент сифатида қўлланилади. 

Uzbekistan GTL заводи бугунги кунга қадар жами 110 минг тоннага яқин синтетик ёқилғи маҳсулотларини ишлаб чиқан бўлиб, шундан 75 минг тоннаси юқори сифатли ва экологик тоза бўлган GTL дизель ёқилғисини ташкил этмоқда.

GTL нафта ва дизель маҳсулотлари республика товар хом-ашё биржаси орқали кунлик равишда ички бозор ва экспорт савдоларига жойлаштирилмоқда ва қисқа муддат ичида истеъмолчиларга етказиб берилмоқда.