Республика товар-хом ашё биржаси орқали сотувга жойлаштириладиган GTL нафтасининг бир тоннаси бошланғич нархи учинчи маротаба арзонлаштирилди.

image

"Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига кўра Uzbekistan GTL заводида ишлаб чиқариш ҳажмлари босқичма-босқич ошириб борилмоқда ва бунинг натижасида маҳсулот таннархининг арзонлашишига эришилмоқда.

2022 йилнинг 13 октябрдан бошлаб ЎзРТХБ савдо платформасида сотувга жойлаштирилаётган синтетик нафта маҳсулотининг бошланғич нархи 5 998 700 сўмни ташкил этади.

GTL нафта - нефть, газ ва кимё саноати учун муҳим бўлган қимматли хом ашё.

GTL нафтаси  таркибида  парафин миқдори баланд,  ароматик углеводородлар ва олтингугурт эса деярли йўқ. 

Нафта маҳсулоти ёнилғи, эриткич (растворитель) ва бензинга қўшимча компонент сифатида қўлланилади. 

GTL нафта ва дизель маҳсулотлари республика товар хом-ашё биржаси орқали кунлик равишда ички бозор ва экспорт савдоларига жойлаштирилмоқда ва қисқа муддат ичида истеъмолчиларга етказиб берилмоқда.