“Ўзбекнефтгаз”: Мустақиллик байрам муносабати билан бир гypyҳ ишчи-ходимлар “Фахрий ёрлиқ” ва пул мукофотлари билан тақдирланди

image

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги ҳамда нефть ва газ саноати ходимларининг касб байрами муносабати билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан 200 нафардан ортиқ ишчи-ходимлар “Фахрий ёрлиқ” ва бир ойлик маош миқдоридаги пул билан мукофотланди.

Мукофотланганларнинг ҳар бири мамлакатимиз нефть ва газ саноати тармоғининг юксалиши йўлида кўп йиллар самарали хизмат қилишган. Айримлари эса қисқа муддат ичида самарали натижаларни кўрсатган ёшларни ташкил этади.

Улар Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги байрами, қолаверса ҳар йили сентябрь ойининг биринчи якшанбасида нишонланадиган нефть ва газ саноати ходимларининг касб байрами арафасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси томонидан кўрсатилган бундай эътирофдан мамнун эканлигини билдиришди.

Акциядорлик жамиятининг Марказий аппаратидан 45 нафар, нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларидан 54 нафар, Муборак газни қайта ишлаш, Бухоро нефтни қайта ишлаш, “Uzbekneftegaz GTL” заводлар ва Шўртан газ кимё мажмуасидан 52 нафар, “Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” МЧЖ ва “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖдан 10 нафар, И.М. Губкин номидаги (МТУ) Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида фаолият юритувчи 2 нафар, нефть базаларидан 25 нафар, Очиқ нефть ва газ фаввораларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ўзбекистон Ҳайрбилайтирилган қисми, “Нефть ва бино иншоат” МЧЖ, “Муборакнефтгаз-Сувтаъминот” МЧЖ, “Ўзлитинефтгаз” АЖ, Бухоро нефть ва газ саноати касб-ҳунар коллежи, “UNG Petro” МЧЖ, “Гиссарнефтгаз” қўшма корхонаси, “Махсусэнергогаз” АЖ ходимларидан иборат жами 16 нафар ишчи ходимларга “Фахрий ёрлиқ”лар тантанали равишда топширилди.

Пул мукофоти ходимларнинг ишлаётган корхоналари ҳисобидан ўрнатилган тартибда амалга оширилди.

Тақдирланган ходимларга, келгусида жамият тасарруфидаги корхоналарни модернизация қилиш, илғор инновацион технологияларни жорий этиш, қулай инвестиция муҳитини яратиш, шунингдек, маънавий барқарорликни таъминлашдаги келгуси ишларига муваффақиятлар билдирилди.