Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги нишонланиши арафасида “Uzbekistan GTL” компаниясининг бир гуруҳ ходимлари мукофотланди

image

Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги нишонланиши арафасида Компаниянинг 38 нафар ходими “Uzbekistan GTL” Компаниясининг Фахрий ёрлиғи билан мукофотланди. Шу йилнинг 27 август куни Қашқадарё вилоятидаги GTL заводида ва 30 август куни Компаниянинг Тошкентдаги офисида Компаниянинг фаол ходимлари учун тақдирлаш маросимлари бўлиб ўтди.

Тақдирлаш маросимида Бош Директор ва Компания раҳбарияти вакиллари мукофотланганларни табриклаб, уларга чуқур ҳурмат ва эзгу тилакларини билдирдилар.

 

 

 

“Жорий йилдан бошлаб Ватанимиз мустақиллиги кунининг байрам тантанасида “Uzbekistan GTL” Компаниясининг Фахрий ёрлиқларни тақдим этиш янги ва яхши анъанани бошлаганмиз. Бугунги кунда компаниямиз ривожига алоҳида ҳисса қўшиб, GTL заводини қуриш ва ишга тушириш ишларида ҳар қандай қийинчилик ва синовларга қарамасдан, ўз машаққатли меҳнати билан фаол иштирок этаётган 38 нафар муносиб ходим тақдирланди, - деб айтиб ўтди “Uzbekistan GTL” Бош директори Фахритдин Абдурасулов. Фурсатдан фойдаланиб, бугунги кунда GTL заводида фидокорона меҳнат қилаётган барча компания ходимларини ва барча юртдошларимизни мамлакатимиз тараққиёти ва мустақиллигимизни мустаҳкамлашга қўшиб келаётгган алоҳида ҳиссасини англаб, мамлактимизнинг энг улуғ ва энг азиз байрами билан муборакбод этаман.”

Маросимда, Ўзбекистон Республикасининг Президенти Фармонига мувофиқ, GTL заводининг  умумзавод  ҳўжалиги цехининг мухандис-технологи Севаров Бекзод мамлакатимиз иқтисодий қудратини мустаҳкамлашга қаратилган  кўп йиллик самарали меҳнати,  тараққиётни таъминлашга,  Янги Ўзбекистонни қуриш, халқаро майдонда мамлакатнинг нуфузини оширишга муносиб ҳисса қўшгани, ҳамда мамлакат ижтимоий ҳаётида  фаол иштироки учун “Шухрат” медали билан тақдирлангани ва бизнинг фахр-ифтихоримизнинг  сабаби бўлгани алоҳида таъкидланди.

 

Бундан ташқари, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарувининг қарорига мувофиқ компаниянинг 3 нафар ходими ҳам “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раисининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирланганлиги эълон қилинди.