“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси ҳамроҳлигида “MUFG” банки вакиллари “Uzbekistan GTL” заводига ташриф буюришди

image

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ҳамроҳлигида “MUFG” банки халқаро ҳамкорлик бўйича департаменти бошлиғи Айман Муканова “Uzbekistan GTL” заводида бўлиб, синтетик ёқилғи маҳсулотлари ишлаб чиқарилиш ҳолати билан яқиндан танишишди.

Ташриф давомида GTL заводида ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган янги турдаги синтетик ёқилғи маҳсулотларни ишлаб чиқариш жорий ҳолати, уларнинг сифати ва стандартларга мувофиқлиги, маҳсулотларни сақлаш, сотиш ҳамда истеъмолчиларга етказиб берилиши жараёнлари ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.

Бошқарув раиси ва масъул мутахассислар ҳамроҳлигида банк вакиллари “Uzbekistan GTL” заводининг марказий бошқарув биносида жойлашган замонавий бошқарув панеллари орқали заводнинг 11 мингга яқин ускуна ва асосий ишлаб чиқариш қурилмаларини синхрон эксплуатация қилиш технологик тизими билан яқиндан танишдилар.

Шундан сўнг, “MUFG” банки вакилларига завод қурилмаларининг технологик ишлаб чиқариш жараёнлари, жумладан 20-,30- ва 50-сонли асосий ишлаб чиқариш қурилмаларининг технологик жараёнлари бўйича батафсил маълумотлар берилди.

Бошқарув раиси “Uzbekistan GTL” заводида бугунги кунга қадар умумий ҳисобда 160 минг тоннага яқин синтетик ёқилғи маҳсулотлари ишлаб чиқарилганлигини ва узлуксиз равишда Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси савдоси платформаси орқали реализация қилинаётганлиги ва истъемолчиларга етказиб берилаётганлигини алоҳида эътироф этди.

Ташриф якунида “Uzbekistan GTL” заводининг ишчилар шаҳарчасида компаниянинг ходимларига яшаш ва мароқли дам олиш учун яратиб берилган шароитлари билан танишиб чиқилди.

Маълумот учун. “MUFG” банки “Uzbekistan GTL” лойиҳаси доирасида молияшлаштирилиш доирасида Кореянинг экспорт-импорт банки ва Корея савдо суғурта корпорациясининг суғурта қопламаси остида 100 млн. АҚШ доллари ажратган.