Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси Бошқарув раисининг GTL заводига ташрифи

image

GTL заводида ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни биржа савдолари орқали сотувини амалга ошириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан тасдиқланган баён топшириғи ва “Ўзбекнефтегаз” АЖ Бошқарув раиси кўрсатмаси ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 31 март куни Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси  Бошқарув раиси Бадриддинов Зиёвиддин Боситович бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг GTL заводига ташрифи ва завод рахбарияти билан учрашуви ташкил этилди. Мазкур ташриф мобайнида GTL заводининг Марказий бошқарув пульти биносидаги бошқарув паннеллари ва ўқув симулятор хонаси ишлаш тартиби ва уларнинг афзалликлари юзасидан атрофлича маълумот бериб ўтилди.

Бундан ташқари, «Uzbekistan GTL» МЧЖ ва Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси GTL маҳсулотларини биржа савдолари орқали сотиш ва келгусида хамкорликда олиб борилиши режалаштирилган ишлар келишиб олинди. Музокаралар якунида томонлар эришилган келишувлар ва ўзаро хамкорликни янада ривожлантириш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзолади.