“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг 11 ноябрь – Касаба уюшмалари куни муносабати билан байрам табриги

image

Ҳурматли ҳамкасблар, касаба уюшма қўмиталари раислари, аъзолари, касаба уюшма фаоллари ва фахрийлар!

Сизни 11 ноябрь – Касаба уюшмалари куни муносабати билан халқимиз фаровонлигига муносиб ҳисса қўшаётган энг фаол, фидоий ва ташаббускор инсонларни чин қалбимдан табриклайман!

Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, ҳамма вақт касаба уюшмалари ҳаракати етакчиларининг фаолияти жуда долзарб бўлган. Барчангиз фаол ҳаётий позицияга эга, оптимист ва профессионал, моҳир ташкилотчи ва инноваторсиз. 

Сиз ишчи-ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қиласиз, муаммоларини ҳал қилишда камарбаста бўлиб, уларга қийин ҳаётий вазиятларда ёрдам берибгина қолмай, касбий ўсишларига кўмаклашасиз ва барча ҳамкасбларингизга ёрдам берасиз.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бирлашган касаба уюшма қўмитаси ҳам ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларни ҳимоя қилишда фаол ҳаётий позицияни эгаллаб, адолат, бирлик ва ҳамжиҳатлик тамойилларига асосланган касаба уюшма анъаналарига риоя қилиб келмоқда. У ижтимоий қўллаб-қувватлаш дастурлари ва ахборот ва маданий-оммавий, спорт-соғломлаштириш, ижтимоий-ташкилий ишларни, шу жумладан меҳнатни муҳофаза қилиш ва ходимларнинг ҳуқуқларига риоя этилишини назорат қилишда ҳамиша ўз вазифасига собитдир.

Бунга мисол қилиб, Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси билан ижтимоий шериклик тамойиллари асосида Қашқадарёда ишга туширилган замонавий тиббиёт асбоб-ускуналар билан жиҳозланган “UNG Medline” МЧЖ клиник шифохонасини, барча қўлайликларга эга янги барпо этилган “UNG TOSHKENT DENGIZI OROMGOHI” МЧЖ сиҳатгоҳини келтириш мумкин. Буларнинг барчаси ишчи-ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштиришга хизмат қилади.
 
Сизнинг фаоллигингиз ва инсон манфаати йўлидаги тинимсиз меҳнатингиз учун барча касаба уюшма фаолларига – касаба уюшмалари ҳаракатини ривожлантиришга қўшган бебаҳо ҳиссаси учун самимий миннатдорчилигимни билдираман.

Сизларга бундан кейин ҳам фаол ҳаётий позицияни эгаллаб, адолат, бирлик ва ҳамжиҳатлик тамойилларига асосланган шонли касаба уюшма анъаналарини мустаҳкамлаш ва (https://img4.teletype.in/files/3c/dc/3cdc9e6a-7a9c-4395-a706-a5cd09268bd0.jpeg) кенгайтиришда давом этишингизни тилаб қоламиз.

Меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ишларингизда омад ёр бўлсин.

Яна бир бор фурсатдан фойдаланиб, ушбу байрам муносабати билан “Ўзбекнефтгаз”  АЖ Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раёсатининг барча аъзоларига ишчи-ходимлар манфаати йўлида амалга ошириётган муҳим ишлари учун миннатдорчилик билдираман.

Сизга сиҳат-саломатлик, фаровонлик,  ишчиларни қўллаб-қувватлаш борасидаги масъулиятли фаолиятингизда муваффақиятлар, куч-ғайратингиз меҳнаткашларга қувонч бахш этишини тилаймиз!

Ҳурмат билан,

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси 
Меҳриддин Абдуллаев