Коррупсияга қарши сиёсат

image

Баёнот

Биз, “Uzbekistan GTL” МЧЖ жамоаси (кейинги ўринларда – “UzGTL жамоаси”) ўзаро манфаатли шериклик асосида шаффоф ва адолатли бизнес юритиш орқали, хамда Корпоратив одоб-ахлоқ кодекси талабларига риоя қилган холда контрагентлар, бизнес ҳамкорлар ва жамоатчилик ўртасида ижобий бизнес обрўсини сақлаб қолиш ўта муҳим деб ҳисоблаймиз.

Юқоридагиларни амалга ошириш мақсадида UzGTL ходимлари, лавозими ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва ички мейёрий хужжатларга қатъиян риоя қилади, коррупциянинг хар қандай шакли ва кўринишига нисбатан “нол бағрикенглик” ижтимоий маданиятини таъминлайди ва қўллаб-қувватлайди, қолаверса ўз фаолиятини ишбилармонлик этикаси ва ижтимоий жавобгарлик нормаларига асосан олиб боради.

Коррупцияга қарши кураш тизимининг самарадорлигини таъминлаш мақсадида хабар берувчилар билан алоқалар бевосита ва очиқ тарзда ташкил этилмоқда. Корхона ходимларининг ҳуқуқий онги ва коррупцияга қарши саводхонлиг даражасини ошириш мақсадида мунтазам равишда тренинг ва ўқишлар ташкил этилмоқда. Комплаенс инспекторларнинг холислиги ва мустақиллиги "Ўзбекнефтгаз" АЖга бевосита бўйсуниши орқали таъминланмоқда.

Ўз навбатида “Uzbekistan GTL” МЧЖ контрагентлар, етказиб берувчилар ва бизнес шерикларидан шу каби тамойил ва меъёрларни қўллашларини кутади.

 

Хужжатлар

2019-2020 йиллар учун коррупцияга қарши Давлат дастурига мувофиқ (ПФ-5729 27.02.2019й.)  (кейинги ўринларда - "Давлат дастури"), коррупцияга қарши кураш соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, жумладан, давлат улушига эга ташкилотларда комплаенс назорат тизимини жорий қилиш белгиланган. Давлат дастурига мувофиқ, 2020 йил 28 сентябрда "Ўзбекнефтгаз" АЖ 67-сонли Бошқарув Қарори қабул қилинган. Ушбу хужжат коррупцияга қарши кураш бўйича бир қатор маҳаллий мейёрий хужжатларни тасдиқлаган ва тизимнинг барча корхоналари ўз фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, шу каби маҳаллий хужжатларни қабул қилиши белгиланган. “Uzbekistan GTL” МЧЖ Бош директорининг 2020 йил
25 ноябрда қабул қилинган 295/ADM-сонли буйруғи билан корхонанинг коррупцияга қарши мейёрий хужжатлари тасдиқланган.

Барча норматив хужжатлар Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши қонун хужжатларига риоя қилиш мақсадида, дунёнинг илғор амалиётлари ва халқаро тажрибаларини ҳисобга олган холда, шу жумладан ISO 37001: 2016 “Коррупцияга қарши курашни бошқариш тизимлари – фойдаланиш учун талаблар ва кўрсатмалар” халқаро стандарти талабларига риоя қилган холда ишлаб чиқилган.

 

  1. "Ўзбекнефтгаз" АЖнинг коррупсияга қарши сиёсати 
  2. "Uzbekistan GTL" МЧЖнинг корпоратив адоб-ахлоқ кодекси
  3. "Uzbekistan GTL" МЧЖда манфаатлар тўқнашувини бошқариш  бўйича сиёсати

 

“Uzbekistan GTL” МЧЖ ходимларининг Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигини бузиши, ахлоқсиз хатти-ҳаракатлари,  манфаатлар тўқнашуви холатлари ёки бошқа салбий оқибатларга сабаб бўлиши мумкин харакатлари хақида хабар бериш учун қуйидаги алоқа каналларидан фойдаланишингиз мумкин:

Телефон: +998 71 202 40 80

Электрон почта: info@gtl.uz

Комплаенс инспекторларнинг электрон почтаси: a.turdialiev@ung.uz

                                                                                                                     o.rakhimov@ung.uz