«Uzbekistan GTL» МЧЖ юридик бўлимнинг қўйидаги бўш иш ўринларига ходимларни ишга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилади:
- Бош юрисконсульт;
- Юрисконсульт.
Номзодларга қўйиладиган талаблар:
- Юриспруденция мутахассислиги бўйича олий маълумотга эга бўлиш;
- Бош юрисконсульт лавозими учун мутахассислик бўйича камида 10 йил иш стажи, юрисконсульт лавозими учун мутахассислик бўйича камида 2 йил тўлиқ ставкада иш стажига эга бўлиши;
- Ўзбек тилини мукаммал, рус ва инглиз тилларини яхши (камида B2 даражада) билиши талаб этилади.
Меҳнат шароити ва иш ҳақи:
- Иш жойи : «Uzbekistan GTL» МЧЖ нинг заводи ҳудудида жойлашган барча шароитлар яратилган замонавий офис (манзил: Қашқадарё вилояти, Нишон МФЙ, Нишон тумани, Оқ-олтин кўчаси, 62-уй);
- Ойлик иш ҳақи штатлар жадвалига биноан;
- Қонунчилик ва корхона ички локал хужжатларида назарда тутилган ижтимоий таъминот;
- Тиббий хизматлар учун суғурталар мавжуд.
Мурожаат муддати ва манзили:
Номзодлар 2025-йил 25-декабрга қадар ўз резюмеларини (CV) ҳамда белгиланган намунадаги маълумотнома-объективка, паспорт ва диплом нусҳасини hr@uzgtl.com орқали юборишлари лозим.