Лойиҳа кредиторлари

«SMBC» - Япониянинг давлатлараро банк-молия муассасасидир. Штаб квартираси Токио шахрида жойлашган. Гуруҳ бутун дунё бўйлаб чакана, корпоратив ва инвестицион банк сегментларида фаолият кўрсатади. Молиявий маҳсулотлар ва хизматларни мижозларнинг кенг доирасига, шу жумладан жисмоний шахслар, кичик ва ўрта корхоналар, йирик корпорациялар, молия институтлари ва давлат сектори ташкилотларига тақдим этади.

MUFG (Mitsubishi UFJ Financial Group) – штаб квартираси Токио шахрида жойлашган 360 йилдан ортиқ тарихга эга дунёдаги етакчи молиявий гуруҳлардан биридир. Гуруҳнинг ходимлар сони 180 000 дан ошади. Гуруҳнинг глобал тармоғи 50 дан ортиқ мамлакатларда, жумладан, Америка, Европа, Яқин Шарқ ва Африка, Осиё ва Океанияда 2 700 дан ортиқ филиалдан иборат. Гуруҳ тижорат банкинг, траст-банкинг, қимматли қоғозлар, кредит карталари, истеъмолчиликни молиялаштириш, активларни бошқариш ва лизинг каби хизматларни таклиф этади.

«KSURE» - Корея савдо суғурта корпорацияси  савдо, саноат ва энергетика вазирлиги ҳузуридаги Жанубий Кореянинг расмий экспорт-кредит агентлигидир. Чет эл инвестициялари суғуртаси кенг кўламли ва узоқ муддатли молиялаштиришга муҳтож бўлган Кореянинг хориждаги қурилиш компанияларига кредитларни тақдим этувчи банкларга суғурта қопламасини таклиф этади.

Woori bank -  Сеулда жойлашган Кореянинг давлатлараро банки. Жанубий Кореянинг тўртта энг йирик маҳаллий банкларидан бири бўлиб, у нафақат тижорат банкларида, балки Корея Республикасида корпоратив молияда ҳам фаол иштирок этади.  Банк 19-асрда ташкил этилиб, кейинчалик номи бир неча маротаба  ўзгаришини ва бир қатор бирлашишларни бошдан кечириб, ниҳоят, ҳозирги номи билан 2002 йилда номланишни бошлади. Woori Bank Кореяда онлайн-банкинг учун “Internet Explorer”дан бошқа веб-браузерларни қўллаб-қувватлайдиган  биринчи Жанубий Корея банки сифатида танилган. 2020 йил маълумотларига кўра,  2019 йилнинг оҳири ҳолатига жами активлари 311,852 миллиард АҚШ долларини ташкил этган Woori Bank дунёдаги энг йирик банклар рўйхатида 95-ўринни эгаллади.

Экспортно-импортный банк Кореи (Эксимбанк) создан в 1976 году и является специализированным правительственным финансовым институтом. Платежеспособность Банка гарантируется правительством, которое предоставляет необходимые средства путем внесения значительной доли в капитал и выделяет специальные фонды для финансирования различных проектов.