Юлдашов Сардор Атабекович

Сардор Юлдашов 2022 йил апрел ойидан бошлаб “Uzbekistan GTL” компаниясининг Тижорат ва корпоратив ишлари бўйича директори лавозимини эгаллади. Бу лавозимга тайинлангунига қадар “Uzbekistan GTL” компаниясининг харидлар ва логистика бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган. 2012-2021 йилларда Сардор Юлдашов “Samsung Engineering” компаниясида (Сеул, Корея Республикаси), “Шўртан ГКМ ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш гуруҳида, шунингдек, аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш заводини қуриш дирекциясида ишлади. Устюрт газ-кимё мажмуасида полипропилен ишлаб чиқариш заводини ишга туширишда фаол иштирок этди.

Маълумоти

2009 йилда Сеул Миллий фан ва технология университетини тамомлаган, 2011 йилда Корея Политехника Университетининг магистри унвонига сазовор бўлди.

 

 

 

Қабул куни ва вақти: 

(Тошкентдаги офис) Ҳафтанинг сешанба куни соат 15:00 дан 17:00 гача