GTL дизель

Келажак - Uzbekistan GTL ёқилғиси билан

Ҳозирги  кунда дизел ёқилғиси ҳақли равишда саноатда асосий ўринлардан бирини эгаллайди ва “Uzbekneftegaz GTL” заводи томонидан ишлаб чиқарилган синтетик дизел ёқилғиси (бундан буён матнда GTL ёқилғиси деб юритилади)  ҳам бундан мустасно эмас. Қўлланиши жуда кенг бўлган  ушбу ёқилғининг  энг устувор аҳамиятга эга бўлан афзалликлари юқори экологик ва операцион кўрсаткичларидир.

GTL ёқилғиси патентланган Sasol технологиясидан фойдаланган ҳолда табиий газдан ишлаб чиқарилган мутлақ синтетик, юқори сифатли ўрта дистиллатли ёқилғидир. Ушбу ёқилғи қуйидаги хусусиятларга эга бўлган премиум-класс тоифасидаги ёқилғилар қаторига киради:

GTL ёқилғи:

  • Таркибида олтингугурт миқдори деярли йўқ (<5 мг/кг)
  • Жуда юқори цетан сони (>70)
  • Таркибида ароматик углеводородлар миқдори деярли йўқ (<0,5 масс. %)
  • Деярли ҳидсиз ва рангсиз
  • EN15940 Европа стандарти барча талабларига жавоб беради

22 апрель “Бутунжаҳон ерни мухофаза қилиш куни” муносабати билан Йел экологик ҳуқуқ ва сиёсат маркази томонидан тайёрланган экологик кўрсаткичлар индексига (EPI) кўра, Ўзбекистон ҳаво сифати энг ёмон бўлган 20 мамлакат ичида 4-ўринни эгаллади. Дизел двигателли траспорт воситалари 100% GTL ёқилғисидан фойдаланиш (масалан, жамоат ёки қишлоқ хўжалиги транспортида), маҳаллий чиқиндиларни камайтириш орқали минтақадаги ҳаво сифатини яхшилашга имкон яратади.

Texaс қишлоқ хўжалиги ва машинасозлик университети олиб борган тадқиқотлар[1] GTL ёқилғисидан фойдаланиш натижасида чиқиндиларининг миқдори сезиларли даражада камайганини кўрсатди.

 Қуйида анъанавий ёқилғилардан фойдаланишдан келиб чиққан чиқиндиларга нисбатан GTL ёқилғисидан ҳосил бўлган чиқиндиларнинг ўзгариш доираси кўрсатилган.

[1] 04.05.2016 - «Бир цилиндрлик двигатель: Анъанавий дизел ва GTL дизелни бир цилиндрлик двигателда синов таққослаш тадқиқоти» – Музаммиль Хан, Реза Тафреши, Ахмад Дж. Мокахал, Мохаммед Тарек Мохаммед, Мохаб Ясир Ханбал и Джейсон Элтурк.

Чиқинди кўрсаткичлари

Ўзгариши, %да

CO

-36,0

CH

-47,0

NOx

-35,0

SO2

-4,20

Ўртача кўрсаткич

-30,55

GTL ёқилғисининг таркибида олтингугурт миқдори деярли йўқлиги чиқинди газларга илғор ишлов бериш технологиясидан фойдаланганда бошқа ёқилғилардан афзаллиги билан ажралиб туради, бу эса автомобилнинг эҳтиёт қисмлари, ёқилғи ва мойлаш материалларининг хизмат муддатини ва автомобилнинг техник хизмат кўрсатиш даври оралиғи оширилишини кафолатлайди.

Sasol томонидан ўтказилган кенг кўламли синовларга кўра, GTL ёқилғиси қўлланилишида мукаммал термал барқарорлик, тоза ва янада самарали ёнишга эришилади. GTL дизел ёқилғисининг юқори цетан сони двигателни ишга туширишни тезлаштиради, двигател шовқинини камайтиради, ҳамда иссиқлик барқарорлигини[1] яхшилайди.

[1] 6-9.12.2015 – “IPTC-18565-MS. GTL ёқилғисидан фойдаланишнинг экологик таъсирлари” - Ж. Хеннинг Вилжоэн, Гэри вон Берг.

GTL ёнилғисининг яна бир афзаллиги унинг анъанавий дизел ёнилғиси билан тўлиқ мослигидир. Унинг бу ҳусусияти ҳозирги дизел автомобиллар ва ёқилғини етказиб бериш тизимларида ҳеч қандай ўзгартиришларсиз фойдаланишни кафолатлай олади. Бу ҳеч қандай тўсиқларсиз бошқа дизел ёқилғисига ўтиш имконини беради[1].

Шуни таъкидлаш керакки, бу ёқилғининг биологик парчаланиш жараёни жуда осон кечади, шунингдек, бу ёқилғидан экологик жиҳатдан заиф бўлган худудларда фойдаланиш мумкин.

GTL ёқилғиси ҳар қандай транспорт воситаларида ва дизел двигателлари билан жиҳозланган ҳар қандай ускунада ишлатилиши мумкин.

[1] DIN EN 15940:2019  Automotive fuels – Paraffinic diesel fuel from synthesis or hydrotreatment – Requirements and test methods; German version EN 15940:2016+A1:2018+AC:2019 (Автомобил ёқилғилари. Синтез ёки гидротозалаш натижасида ҳосил бўлган  парафинли дизел ёқилғиси. Синов  талаблари ва усуллари)

Uzbekneftegaz GTL заводида ишлаб чиқарилган синтетик дизел ёқилғиси республика ички истеъмолчилари эҳтиёжлари учун етказиб берилади ва УзРТХБ савдо платформалари орқали очиқ биржа савдоларига қўйилади. Мазкур маҳсулот ишлаб чиқарилиши Ўзбекистон Республикасининг ёқилғи мустақиллигини мустаҳкамлайди ва ички бозорни юқори сифатли маҳсулотлар билан таъминлайди.

GTL дизели юқори техник таснифига эга ва таркибида олтингугурт миқдори деярли нолга тенг бўлган, атмосферага жуда кам миқдорда ифлослантирувчи моддаларни чиқарувчи маҳсулотдир. GTL дизелини дизель двигателларида соф ҳолда ёки уни аралаштириш учун хом ашё сифатида қўллаш мумкин. GTL дизели ҳом нефтдан олинадиган стандарт дизель ёқилғиси билан солиштирилганда, ифлослантирувчи моддаларни 70% гача кам чиқаради, унинг тоза ва тўлиқ ёниши эса двигателда чўкиндиларни камайтиришга ёрдам беради.

Бу эса, ўз навбатида, двигателнинг эскиришини камайтиради, унинг хизмат муддатини узайтиради ва мойлаш материалларини алмаштириш оралиғини оширади. GTL дизелини шунингдек ҳом нефтдан олинган стандарт дизель ёқилғиси билан аралаштириш мумкин, бу эса нефтни қайта ишлаш заводини қимматбаҳо қайта жиҳозлаш заруриятисиз ёқилғининг сифатини сезиларли даражада яхшилайди.

 

   Сифат хусусиятлари:

  • юқори цетан сони
  • таркибида олтингугурт ва ароматик бирикмаларнинг миқдори паст
  • ўзига хос ҳиднинг йўқлиги

 

Номи

Бирлик

К-4*

К-5*

GTL дизели

(EN15940***)

Цетан сони

сони

мин.51

мин.51

мин.70

Олтингугурт миқдори

Мг/кг

макс.50

макс.10

макс.5

Ароматик бирикмаларнинг таркиби

Оғирлиги, %

макс.11

макс.8

макс.0,5

 

    Қўлланилиши:

  • барча дизел двигателларида

 

*-умумий техник қоидаларга мувофиқ ёқилғининг экологик синфи;

*-традицион (нефт) дизел ёқилғиси учун Европа стандарти;

***- синтетик GTL дизел ёқилғиси учун Европа стандарти.