GTL нафта

GTL нафтаси ўз тоифасидаги энг яхши маҳсулотдир. Юқори парафинли маҳсулот бўлган GTL нафтаси таркибида деярли ароматик углеводородлар ёки олтингугурт йўқ. Енгил парафинли нафта этилен крекинги учун энг самарали хом ашё ҳисобланади.

Этилен эса нефт-кимё саноатининг асосий тузилма элементларидан биридир; у полиэтилен, полистирол ва бошқа пластмасса турларини ишлаб чиқариш учун бошланғич ҳом ашё ҳисобланади.

Парафин GTL нафтаси таркибининг 98 фоизини ташкил этади, бу парафин миқдори 65-75 фоизини ташкил этувчи стандарт таснифли оддий нафта кўрсаткичидан сезиларли даражада юқоридир. GTL нафтасининг яна бир устун жиҳати – бу крекинг жараёнида печь қувурларининг коксланиш коэффициентининг пастлигидир.

 

Сифат хусусиятлари:

 

  • Таркибида парафин миқдори катта
  • Таркибида олтингугурт
  • Ароматик бирикмаларнинг миқдори паст

 

Қўлланилиши:

GTL нафта этилен ишлаб чиқариш учун энг самарали крекинг хом ашёси ҳисобланади.

Асосий фактлар