“EXPO 2020” бутунжаҳон кўргазмасида (Дубай, БАА) Ўзбекистон энергетика ҳафталиги доирасида “Uzbekistan GTL” вакиллари “Petro Pipe” компанияси билан бизнес учрашув ўтказди.
“Petro Pipe” компанияси (БАА) Ўзбекистондаги GTL заводи қурилишида, жумладан, муҳандислик коммуникация иншоотларида иштирок этган ва БААдаги етакчи компаниялардан бири ҳисобланади.
Учрашувда келгусида ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттириш, қўшма истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари, шунингдек, компаниянинг Ўзбекистон Республикасида инвестор сифатида иштирок этиши муҳокама қилинди.