ГАРЕТ ДЖОНС GTL ЗАВОДИНИНГ ТЕХНИК ХИЗМАТ КЎРСАТИШ МЕНЕЖЕРИ ЛАВОЗИМИГА ТАЙИНЛАНДИ

image

Янги лавозимда Гарет Джонс Uzbekneftegaz GTL заводининг таъмирлаш, сервис ва техник хизмат кўрсатувчи цех ва бўлимларнинг иш фаолияти, тузилмаси ва иш тартибини қайта кўриб чиқиш ҳамда ушбу соҳада заводда илғор халқаро тажрибасини жорий этишни режалаштирмоқда.  

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан соҳага юқори малакали ва кўп йиллик тажрибага эга бўлган чет эл мутахассисларини соҳа корхоналарига жалб қилиш, нефть ва газ соҳасида амалга оширилаётган трансформация ислоҳотларида чет эл компанияларнинг илғор тажрибаларини жорий этиш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу борада, жорий йилнинг январь ойида GTL заводининг техник директори лавозимига, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимида биринчи бор, Канада фуқароси бўлган, Марсель Краузе тайинланган эди.  
Гарет Брайан Джонс – Буюк Британия фуқароси, жорий йилнинг 9 августдан бошлаб “Uzbekistan GTL” компаниясининг техник хизмат кўрсатиш менежери лавозимига тайинланди. Гарет Джонс нефт ва газни қайта ишлаш ва нефт-кимё ишлаб чиқариш корхоналарида механика, таъмирлаш, техник  ва сервис хизмат кўрсатиш соҳасида жами 24 йилдан зиёд юқори тажрибага эга.
У Буюк Британия ва Қатар каби мамлакатларида Texaco, Chevron, Valero Energy, OryxGTL каби йирик ишлаб чиқариш корхоналарида турли ҳил лавозимларда фаолият олиб борган.
Гарет Джонс дунёнинг топ – 50 университетлар рейтингига кирадиган Буюк Британиянинг Суонси (Swansea) университети битирувчиси, шунингдек 2014 йилдан буён Буюк Британиянинг Муҳандислар Кенгашида (Engineering Council UK) рўйхатдан ўтган юқори малакали профессионал муҳандиси ҳисобланади.

 

"Uzbekistan GTL" компаниясининг матубот хизмати