GTL ЗАВОДИДА МАШЪАЛА ҚУРИЛМАСИ ИШГА ТУШИРИЛДИ

image

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан Қашқадарё вилояти Ғузор туманида жойлашган GTL заводида, жадал суръатлар билан созлаш ва ишга тушириш ишлари амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 29 июнь куни GTL заводининг машъала қурилмаси ишга туширилди.

Машъала қурилмаси ишлаб чиқариш ва технологик жараёнлар давомида чиқадиган ёнувчан газ ва буғларни ташлаш ва кейинчалик ёқиш учун мўлжалланган бўлиб, асосан авария вазиятларида ёки технологик регламентларда белгиланган мақсадларда ҳамда газ (буғ)ларни даврий ташлашларда, технологик объектларни ишга тушириш, созлаш ва тўхтатишда фойдаланилади.

GTL заводида созлаш ва ишга тушириш ишлари давом этмоқда.