Бир гуруҳ UZBEKNEFTEGAZ GTL заводи ходимлари тақдирланди

image

Аввал хабар берганимиздек жорий йилнинг 9 февраль куни «Uzbekneftegaz GTL» заводида биринчи маротаба минералсиз сувни тайёрлаш 71-сонли қурилмаси ишга туширилган эди.

 Ушбу мураккаб вазифани юқори даражада бажариш учун шу вақтга қадар қатор мутахассислар катта меҳнат қилишди.

GTL заводига хом сувни қабул қилиш, маъиший ва техник сув тайёрлаш жараёнларини созлашда, шунингдек умумзавод хўжалиги цехининг 71-сонли қурилмасини ишга туширишда қўшган ҳиссаси учун умумзавод хўжалиги цехи бошлиғи Бойбури Кораев, цех мутахассислари  Ихтиёр Садатов, Нозим Нусратов, сифатни назорат қилиш бўлими ходими Салохиддин Азимов, назорат ўлчов ва автоматика цехи ходими Шерзод Парманов, ишга тушириш ва ишлаб чиқаришни бошқариш бўлими ходими Нодиржон Шарипов, механика-таъмирлаш цехи ходими Фаррух Мамуров ва электр энергия билан таъминлаш цехи ходими Аббос Мейлиевларга “Uzbekistan GTL” компанияси Бош директори ва касаба уюшмаси қўмитаси томонидан махсус ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Компания раҳбарияти яна бир бор ушбу ходимларга ўз миннатдорчилигини билдиради ва кейинги бундан ҳам долзарб вазифаларда муваффақият тилайди.