UZBEKISTAN GTL СТИПЕНДИЯСИНИНГ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

image

Учинчи бор ўтказилган стипендия танлови, бу йил ҳам нефть ва газ соҳасида таҳсил олаётган билимга чанқоқ, истиқболли, аниқ мақсад сари интилувчан ёшларни ўз билим ва салоҳиятларини намоён қилишга имконият яратди.

 

Анкеталарни саралаш, ёзма ва оғзаки шаклдаги имтихонлар каби босқичларни ўз ичига олган танлов натижаларига кўра, қуйидаги 10 нафар талабалар UZBEKISTAN GTL Компаниясининг стипендиясига муносиб кўрилди:

 

1. Нортожиев Адҳамбек Алишер ўғли, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти 4-босқич талабаси, “Электр энергетикаси” йўналиши бўйича;

2. Мамашаев Ихтиёр Абдуқодир ўғли, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти 1-босқич магистратура талабаси, “Технология” йўналиши бўйича;

3.  Назиров Низомжон Нодир ўғли, Тошкент давлат техника университети 4-босқич талабаси, “Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш” йўналиши бўйича;

4. Самадов Зухриддин Насриддин ўғли, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти 4-босқич талабаси, “Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш” йўналиши бўйича;

5. Жовлиев Азизбек Мухтор ўғли, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети 4-босқич талабаси, “Кимё” йўналиши бўйича;

6. Аралов Бобур Акбар ўғли, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти 4-босқич талабаси, “Технологик машиналар ва жиҳозлар” йўналиши бўйича;

7. Рыбников Артём Михайлович, И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университети Тошкент шаҳар филиали 3-босқич талабаси, “Технология” йўналиши бўйича;

8. Тажетдинов Мухаммед Саламат улы, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети 4-босқич талабаси, “Технология” йўналиши бўйича;

9. Чжен Виктория Юръевна, И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университети Тошкент шаҳар филиали 4-босқич талабаси, “Иқтисод” йўналиши бўйича.

10. Каримов Муҳиддин Шокиржон ўғли, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети 1-босқич магистратура талабаси, “Кимё” йўналиши бўйича;

Танловда иштирок этган бошқа иқтидорли талабарни ҳам қўллаб қувватлаш мақсадида, қуйидаги 10 нафар талабага GTL заводида ишлаб чиқариш амалиётини ўташ, малака ошириш ва Компаниянинг истиқболли кадрлар заҳирасига қабул қилиш имкониятини тақдим этган ҳолда, танловнинг фаол иштирокчилари сифатида эътироф этиш белгиланди:

1. Ибайдуллаев Махмуджон Яқуббек ўғли, Тошкент давлат техника университети 2-босқич магистратура талабаси, “Электр энергетикаси” йўналиши бўйича;

2. Асадуллаев Улуғбек Шарофиддин ўғли, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти 4-босқич талабаси, “Иссиқлик энергетикаси” йўналиши бўйича;

3. Мирзаахмедов Жалолиддин Мирфаёз ўғли, И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университети Тошкент шаҳар филиали 3-босқич талабаси, “Технология” йўналиши бўйича;

4. Калбаев Алишер Максетбаевич, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети 2-босқич магистратура талабаси, “Кимё” йўналиши бўйича;

5. Сайидалиев Нодир Дилшодович, И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университети Тошкент шаҳар филиали 4-босқич талабаси, “Технология” йўналиши бўйича;

6. Тамазов Рамис Шамилевич, И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университети Тошкент шаҳар филиали 4-босқич талабаси, “Технология” йўналиши бўйича;

7. Абдуалимов Акбар Бахтиёр ўғли, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти 4-босқич талабаси, “Технология” йўналиши бўйича;

8. Нажмиддинова Комилахон Маъруфхоновна, И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университети Тошкент шаҳар филиали 3-босқич талабаси, “Иқтисод” йўналиши бўйича;

9. Дусназаров Ахрор Алиёрович, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти 4-босқич талабаси, “Технология” йўналиши бўйича.

10. Мирзаев Акбар Улуғбек ўғли, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти 4-босқич талабаси, “Иссиқлик энергетикаси” йўналиши бўйича;

1700 дан ортиқ талабалар иштирок этган бу йилги танловда ғолиб бўлган ва фаол иштирок этган иқтидорли талабаларни UZBEKISTAN GTL компанияси қутлайди. Ушбу талабаларни тантанали тақдирлаш маросими шу йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтиши маълум қилинади.