Бо`лг`уси муҳандислар - сараланган талабаларнинг илк гуруҳи Узбекистан ГТЛ заводида амалий машг`улотларини бошладилар.

image

2022 йилнинг 4 март санасида Президентимиз Раислигида Олий ўқув юртлари талабаларининг бандлигини таъминлаш бўйича устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида таълимдаги долзарб бўлиб турган масалаларга алоҳида урғу берилди. Жумладан, талабаларга сифатли таълим бериш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, шунингдек уларни иш билан таъминлаш бўйича топшириқлар ижроси юзасидан тегишли масалаларга катта эътибор қаратилди. Бу борада Uzbekistan GTL заводи ва мамлакатимиз Олий таълим муассасалари ҳамкорлигида ташкил этилган ишлаб чиқариш ва дипломолди амалиётларига қабул қилиш учун танлов эълон қилинган эди. Танлов доирасидаги саралаш имтиҳонлари ташкил этилиб, танлов якунларига кўра, жами 800 нафар иштирокчидан 102 нафарига Uzbekistan GTL заводида кенгайтирилган амалиёт ўташ имконияти тақдим этилди.

Талабаларнинг 1-гуруҳи тўққизинчи март санасидан амалиёт машғулотларига киришишди. Амалиёт давомида талабалар билан суҳбатлар ўтказилиб, улар завод билан яқиндан танишиш ҳамда назарий билимларини амалиётга тадбиқ этиш жорий қилинди. Амалиёт давомида ўз иқтидори, меҳнатсеварлиги ва билим кўникмаларини амалда қўллай олган талабалар жорий йилнинг июль -август ойларида Uzbekistan GTL заводида иш ўрганувчи ходим сифатида ишлаб, муддатли меҳнат шартномаси билан ишга қабул қилиниши режалаштирилган.