ЁШ АВЛОД ВАКИЛЛАРИ "UZBEKISTAN GTL" ЗАВОДИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ЯҚИНДАН ТАНИШДИЛАР!

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Нефть ва газ соҳасида таълим-ишлаб чиқариш кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 7 июлдаги ПҚ–309-сон қарорига асосан ишлаб чиқариш ва олий таълим ташкилотлари томонидан мактаб ўқувчилари учун экскурсиялар ҳамда соҳа фахрийлари билан учрашувлар ташкил этиб борилишини таъминлаш мақсадида, Ғузор туманидаги 68-сонли давлат ихтисослаштирилган умумий таълим мактаб-интернати ҳамда Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари “Uzbekistan GTL” заводи фаолияти билан яқиндан танишишди.

Ишонч билан таъкидлаш мумкинки, “Uzbekistan GTL” заводидаги ноёб технологик жараён ва қурилмалар, марказий завод лабораторияси, марказий бошқарув пульти биноси, аксарияти ёшлардан иборат бўлган муҳандислар жамоасининг ишлаб чиқариш фаолияти билан танишув, шунингдек, соҳада кўп йиллардан буён меҳнат фаолияти олиб бораётган тажрибали мутахассилар билан бўлган самимий суҳбат мобайнида ёш авлод вакилларининг ўзлари танламоқчи бўлган соҳа  нечоғлик мураккаблиги билан биргаликда, шарафли касб эканлиги тўғрисида улкан таассурот ҳосил бўлди.