БУХОРО МУҲАНДИСЛИК-ТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИНИНГ ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАРИ UZBEKISTAN GTL ЗАВОДИГА ТАШРИФ БУЮРДИ

image

Сўнги йилларда Завод ва Институт ўртасида йўлга қўйилган самарали ҳамкорлик бу галги ташрифдан сўнг, томонларнинг келгусидаги малакали кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ўзаро фаолиятини муҳим жиҳатларини белгилаб олишга имконият яратди.

Ташриф давомида Институт раҳбарияти ва профессор ўқитувчилари Заводнинг ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан таништирилдилар ҳамда Завод ходимлари билан ўзаро фикр алмашдилар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг GTL заводи негизида таълим кластери ташкил этган ҳолда олий таълим тизимини тубдан ислоҳ қилишга қаратилган кўрсатмалари асосида Институт талабаларининг замонавий ўқитиш режалари, амалиёти шунингдек ўқитувчиларнинг малака оширишларини Завод билан ҳамкорликда ташкил этиш ишлари муҳокама қилинди.

Томонларнинг ўзаро музокаралари ташриф якунида ҳамкорлик меморандумини имзолаш орқали мустаҳкамланди.