Мазкур қуёш фотоэлектр станцияси йилига 115 минг кВт-соатдан зиёд электр энергияси ишлаб чиқаради.
Шуни алоҳида қайд этиш керакки, станция Uzbekistan GTL Компанияси Тошкент шаҳридаги биносини кундуз куни тўлиқ электр энергияси билан таъминлайди. Шу билан бирга, эҳтиёжидан ортган қисмини ҳудудий электр тармоқларига узатиш имконияти ҳам яратилди.
Ушбу станция Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 09.09.2022 йилдаги ПФ-220-сон "Энергия тежовчи технологияларни жорий қилиш ва кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича кўшимча чора-тадбиролар тўғрисида", Энергетика вазирлиги ва "Ўзбекнефтегаз" АЖ тегишли топшириқлар ва кўрсатмаларини ижроси юзасидан амалга оширилди.