«Uzbekistan GTL»нинг SHERQ сиёсати атроф-муҳитни муҳофаза қилишга масъул бўлган тарзда ҳамда инсон ҳаёти учун хавф туғдирмайдиган барқарор бизнесни ташкил қилишдан иборат.
Биз ўз зиммамизга қуйидаги мажбуриятларни оламиз:
- Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, барча ходим ва пудратчиларимиз ҳамда фаолиятимиз таъсир кўрасатаётган аҳоли саломатлиги ва техник хавфсизлигини таъминлаш.
- Меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси ва атроф-муҳит билан боғлиқ бўлган хавфларни бошқариш фаолиятимизда илғор амалиёт стандартлари қўллаш орқали амалга ошириш ҳамда расмий, текшириладиган Хавфсизлик техникаси, меҳнат ва атроф-муҳит муҳофазаси, хавфлар ва сифатни назорат қилиш бошқарув тизимини жорий қилиш.
- Меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси, атроф-муҳит муҳофазаси ва сифат соҳасидаги кўрсатгичларни мунтазам такомиллаш ва бошқариш.
- Барча қўлланиладиган қонун ва келишилган илғор амалиёт талабларига риоя қилиш.
- Меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси, атроф-муҳит муҳофазаси ва хавфлар билан боғлиқ тегишли масалалар бўйича манфаатдор томонлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш.
- Фаолият ва маҳсулотларимиз билан боғлиқ бўлган фавқулодда вазиятларни бартараф қилиш мақсадида тадбиқ этилган тегишли ҳаракат режаларига эга бўлиш.
- Барча ходим ва пудратчиларимизни меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси, атроф-муҳит муҳофазаси ва сифат назорати масалалари юзасидан хабардор қилиш ва ўқитиш, ҳамда мазкур талабларга риоя қилишни таъминлаш.
- Мазкур сиёсатни амалга ошириш учун керакли манбаларни таъминлаш.
Мазкур сиёсат биз фаолият кўрсатаётган ҳамма соҳаларда қўлланилади.
Биз, «Uzbekistan GTL» ҳодимлари, ушбу SHERQ сиёсатга мувофиқ тарзда яшашга розимиз.
SHERQ - ҲАВФСИЗЛИК, СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ, АТРОФ-МУХИТ, ТАВАККАЛЧИЛИК ВА СИФАТ