Компания ҳақида

Экологик тоза энергоресурслар келажаги сари Ўзбекистоннинг олтин йўли

«Uzbekistan GTL» дунёдаги энг илғор корхоналардан бири бўлиб, юқори сифатли ёқилғи маҳсулотларини ишлаб чиқаради. Унинг маҳсулотлари ҳаво сифатига камроқ салбий таъсир кўрсатиб, транспорт соҳаси учун тоза экологик келажакни таъминлайди ҳамда иқтисодиёт ўсиш ва ривожланишига ҳисса қўшади.

Ўзбекистоннинг табиий газидан фойдаланиб «Uzbekistan GTL» компанияси дунёдаги энг экологик тоза ва замонавий ёқилғилардан баъзиларини ишлаб чиқаради, бу эса атмосферага чиқариладиган отқинлар миқдорини камайтиришга, шунингдек Ўзбекистоннинг ҳозир ҳам яхши таассурот қолдирувчи энергетика саноатига дунёдаги энг илғор технологиялардан бирини жорий қилишга имкон беради.

Жанубий Африка Республикасининг «Sasol» компанияси билан ҳамкорликда «Ўзбекнефтегаз» МХК дунёнинг бугунги энергетика соҳасидаги энг нуфузли лойиҳалардан бирини амалга оширмоқда. «Uzbekistan GTL» компанияси ёқилғилар техник таснифига янги стандартларни киритиб, Ўзбекистонда мавжуд истиқболли имкониятларни намойиш қилади.

Натижага йўналтирилганлик

Ташкилий мақсадларга эришишда мижозларимиз ва манфаатдор томонлар кутган натижалардан юқорироқ натижаларга эришиш учун мукаммалликка ва юқори касб маҳорати сари интиламиз

Ҳалоллик

Ўз фаолиятимизни адолат, тўғрилик ва ошкоралик тамойиллари асосида амалга оширамиз

Қадриятларга йўналтирилганлик

Ўзаро ва ташқи манфаатдор томонлар билан стратегик жиҳатдан муҳим ва ўзаро манфаатли муносабатларни йўлга қўямиз ва олиб борамиз.

Таъсисчи ва ягона лицензиар

image

Таъсисчи

"Ўзбекнефтгаз" АК нефть ва газ қазиб олиш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш билан шуғулланадиган компания ҳисобланади. Ўзбекистондаги йирик давлат компанияларидан бири. Табиий газ ишлаб чиқариш бўйича компания дунёда 11-ўринни эгаллайди.
Нефть ва газ саноати фаолияти геологик қидирув, нефть ва газ конларини ўзлаштириш, бурғулаш, қазиб олиш, углеводородларни қайта ишлаш, нефть маҳсулотлари, нефть ва газ ва кимёвий ускуналар ишлаб чиқариш ҳамда етказиб беришгача бўлган барча нефть ва газ операцияларини қамраб олади. 

image

Ягона лицензиар

Синтетик ёқилғиларни ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги етакчи компания ва GTL технологиясини тижоратлаштириш асосчисидир. «Sasol» компанияси GTL лойиҳаларини дунё даражасида икки қитъада амалга оширган.

Хусусан, компания Фишер-Тропш синтези асосида дизел ёқилғиси ва суюлтирилган газ ишлаб чиқариш билан шуғулланади.