Абдурасулов Фахритдин Раупович

"Uzbekistan GTL" Компаниясининг Бош директори лавозимини 2017 йилнинг феврал ойида эгаллади. Бу лавозимга тайинланишидан олдин 2008 йилдан 2017 йилгача “Uz-Kor Gas Chemical” қўшма корхонаси бошқарув раисининг муовини бўлган. Ф. Р. Абдурасулов раҳбарлигида Марказий Осиёдаги энг йирик ва ҳозирда полимер маҳсулотлар етакчи ишлаб чиқарувчиси бўлган Устюрт газ-кимё мажмуаси муддатидан олдин ишга туширилди. 2000 йилдан 2008 йилгача бўлган даврда Шўртан газ-кимё мажмуаси ишлаб чиқариш ва диспетчерлик хизмати машинисти, оператор, смена муҳандиси, муҳандис-технолог ва бошлиғи лавозимларида ишлаган. Шўртан газ-кимё мажмуасини ишга тушириш – созлаш ишларида фаол иштирок этган.

Маълумоти

2000 йилда Тошкент Давлат Техника Университетини тамомлаб, 2004 йилда Тошкент кимё технология институтининг магистранти бўлди.

 

2020 йилда техника фанлари фалсафа доктори (PhD) даражасига сазовор бўлди.

 

2016 йилда Ф. Р. Абдурасулов “Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги” эсдалик нишони ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.

 

 

 

Қабул куни ва вақти:

(Қурилиш майдони) Ҳафтанинг чоршанба куни соат 10:00 дан 12:00 гача