Лойиҳа тарихи

2009 йил август Лойиҳа доирасида FEED 1 босқичи (дастлабки лойиҳалаштириш) бўйича ишлар бошланди.

2009 йил октябрь  Лойиҳа доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг биринчи Фармони қабул қилинди.

2009 йил декабрь  – Uzbekistan GTL МЧЖ корхонаси ташкил этилди.

2011 йил сентябрьЛойиҳанинг дастлабки техник-иқтисодий асосланиши ишлаб чиқилди.

 

 

2011 йил сентябрь Лойиҳа доирасида лойиҳавий шартномалар имзоланди. 

 

 

2011 йил сентябрь  Лойиҳа доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг иккинчи Фармони қабул қилинди.

2011 йил октябрь FEED 1 босқичи якунланди ва FEED 2 босқичи бўйича ишлар бошланди (асосий лойҳалаштириш).

 

 

2012 йил 23 июль Завод қурилиши учун пойдевор қўйиш маросими ва лойиҳанинг OLTIN YO'L GTL савдо белгиси тақдимоти бўлиб ўтди.

 

 

 

2012 йил июльЖаҳон рекорди ўрнатилди. Энг катта чироқ тасвири яратилди.

Мазкур ютуқ Гиннес рекордлар китоби томонидан рўйхатга олинган. 22-дан 23-июлга ўтар кечаси

Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилоятида Шўртанда қурилаётган синтетик суюқ ёқилғи заводининг

улкан порлаб турган қиёфаси ёритилди. 750 минг квадрат метрдан ортиқ майдонни қамраб

олган тасвирни яратиш учун миллиондан ортиқ LED лампадан фойдаланди

(лампаларнинг аниқ сони 1012840 дона). 

 

 

 

2013 йил декабрьHyundai Engineering Co. Ltd.”, “Hyundai Engineering and Construction Co., Ltd” (Корея Республикаси)

ва “Enter Engineering Pte. Ltd.” (Сингапуркомпанияларидан иборат консорциум билан синтетик

суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш заводини қуриш бўйича ЕРС шартнома имзоланди.  

 

2014 йил январь – Қашқадарё вилоятида бўлажак заводнинг қурилиш майдонини тайёрлаш ишлари бошланди. 

 

2015 йил сентябрь – Қашқадарё вилоятидаги заводнинг қурилиш майдонини тайёрлаш ишлари якунланди. 

 

 

2016 йил октябрь Ўзбекнефтгаз АЖ хорижий компанияларнингUzbekistan GTL МЧЖ устав капиталидаги

44 фоизли улушини сотиб олиб 100 фоизлик таъсисчига айланади.

2016 йил ноябрь FEED 2 босқичи бўйича ишлар (асосий лойиҳалаштириш) якунланди ва лойиҳа

Бош пудратчисига ЕРС шартномаси бўйича ишларни бошлаш тўғрисидаги хабарнома юборилди.

2016 йил декабрьТехник-иқтисодий асослашни ишлаб чиқиши тугатилди.

2016 йил декабрь  Лойиҳа доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг учинчи Фармони қабул қилинди.

2016 йил декабрь  Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва Тараққиёт Жамғармаси

маблағлари ҳисобидан молиялаштириш очилди.

 

 

2017 йил 24 февраль Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қашқадарё вилоятига ташрифи доирасида

Шавкат Мирзиёев Шўртан ГКМнинг тозаланган метан негизида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш заводи

қурилиш майдонига ташриф буюрди. Шўртан ГКМ ва GTL заводини интеграциялаштириш йўли билан

Шўртан ГКМ негизида ҳудудда биринчи газ-кимё кластерини яратиш ғояси эълон қилинди.


 

2017 йил 4 март  Фишер-Тропш реакторлари таркибий қисмларининг биринчи партияси Мумбай

портидан (Ҳиндистон) қурилиш майдонига жўнатилди.

 

 

2017 йил мартСеулда Корея Республикаси ЭКСИМ банки вакиллари билан, шунингдек Пекинда Хитой Давлат

Тараққиёт Банки раҳбарияти билан учрашувлар ўтказилди. Учрашувлар давомида лойиҳани молиялаштириш

масалалари муҳокама қилинди.

2017 йил 5 апрель Лойиҳани молиялаштириш бўйича “Газпромбанк АЖ ва Россия Федерациясининг

экспорт - кредит агентлиги билан доиравий шартнома имзоланди.

 

 

2017 йил 11-13 май Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳитойга давлат ташрифи чоғида

лойиҳани ҲДТБ маблағлари ҳисобидан 1,2 млрд. АҚШ доллари миқдорида молиялаштириш

тўғрисидаги битим имзоланди.

 

 

2017 йил  4 июль  Қашқадарё вилоятидаги заводнинг қурилиш майдонида  бўлажак

технологик зоналар ҳудудида қазиш ишлари бошлаб юборилди.

 

 

2017 йил июльТошкентда лойиҳа молиялаштиришни ташкил этиш шартлари, тартиби ва механизмларини

келишиш мақсадида лойиҳа кредиторлари йиғилиши бўлиб ўтди. 

 

 

 

2017 йил 8 август Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг амалга оширилаётган саноат,

автотранспорт, энергетика, темир йўл ва бошқа инфратузилма объектларининг қурилишини

ташкил этиш тўғрисидаги қарори тасдиқланди.

2017 йил 20-21 сентябрь Тошкент шаҳрида кредиторларнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди,

унда кредиторлар томонидан илгари сурилган талаблар, шартлар, молиялаштириш жадвали

ва кейинги ҳаракатлар юзасидан батафсил  музокаралар олиб борилди.

 

 

2017 йил 24-26 октябрь – Тошкент шаҳрида кредиторларнинг навбатдаги умумий йиғилиши бўлиб

ўтди ва унда молиялаштиришнинг умумий шартлари лойиҳаси муҳокама қилинди. 

 

 

2017 йил 3 ноябрь Россия Федерацияси Бош вазирининг Тошкентга ташрифи чоғида Uzbekistan GTL МЧЖ

ва Газпромбанк АЖ ўртасида 120 млн. АҚШ долларлик жадал молиялаштириш

бўйича кредит шартномаси имзоланди. 

 

 

2017 йил 22-25 ноябрь Ўзбекистон Республикаси Президентининг Корея Республикасига давлат ташрифи чоғида Ўзбекнефтгаз АЖ

ва Корея Экспорт-Импорт банки ўртасида лойиҳани 600 млн. АҚШ доллари миқдорида

молиялаштириш тўғрисидаги битим имзоланди

 

 

2017 йил 13-15 декабрь Тошкентда лойиҳа кредиторларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда КЕХIМ, K-Sure, ГазпромбанкАЖ ва “ЭКСАР АЖ вакиллари, шунингдек, компания ва

кредиторларнинг юридик ва молиявий маслаҳатчилари эштирок этди. 

 

 

2018 йил 27 август биринчи Фишер-Тропш реакторининг пастки қисми заводнинг технологик

зонасида пойдеворга ўрнатилади. 

 

 

2018 йил 13 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёев Қашқадарё вилоятига GTL заводининг қурилиш майдонига ташриф буюрди. “Биз ҳар томонлама мулоҳаза қилиб, синтетик ёқилғи ишлаб чиқарадиган, 1 миллиард доллар импорт ўрнини тўлдирадиган тарихий лойиҳа қилдик. Бу Ўзбекистон иқтисодиётини барқарор қилиш учун катта салоҳиятга эга. Шу пайтгача тармоқда бундай номенклатура йўқ эди. Ш. М. Мирзиёев 

 

 

2018 йил 15 декабрь Тошкентда Шўртан ГКМнинг тозаланган метани негизида синтетик суюқ ёқилғини ишлаб чиқариш

инвестиция лойиҳаси доирасида умумий миқдори 2,3 миллиард АҚШ долларига тенг молиявий ҳужжатларни

имзолаш тантанали маросими бўлиб ўтди. 

 

 

 

2018 йил 15 декабрь Тошкентда Шўртан ГКМ тозаланган метани негизида синтетик суюқ ёқилғини ишлаб чиқариш

инвестиция лойиҳаси доирасида умумий миқдори 2,3 миллиард АҚШ долларига тенг молиявий

ҳужжатларни имзолаш тантанали маросими бўлиб ўтди. 

 

 

2018 йил декабрь Заводнинг умумий кўриниши. 

 

 

2019 йил 17 апрель Ўзбекистон Республикаси Президентининг Шўртан ГКМ тозаланган метани негизида синтетик суюқ

ёқилғи ишлаб чиқаришинвестиция лойиҳасини молиялаштиришни ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар

тўғрисида” ги Фармони қабул қилинди.

2019 йил апрель  – Инвестиция лойиҳаси ва “Шўртан газ кимё комплексининг ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш

инвестиция лоҳасини бир бирига боғлиқ тарзда амалга ошириш тушунчаси доирасида инфратузилмаси умумий бўлган

ягона нефт-кимё кластерни яратиш шунингдек, хорижий кредитлар фоиз ставкалари ва суғурта мукофотларини

камайтириш ҳисобига лойиҳа қиймати 3,73 миллиард АҚШ доллардан 3,61 миллиард АҚШ долларгача,

яъни 121 миллион АҚШ долларига оптималлаштирилган.

2019 йил 26 апрель Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Лойиҳа кредиторларига Uzbekistan GTL

МЧЖ мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатини тақдим этди.

2019 йил 7 май Ҳитой Давлат Тараққиёт Банкининг кредити маблағлари биринчи марта кредит

ҳисобидан олиниб улардан фойданиш бошланди.

 

 

2019 йил июль  GTL заводи мутахассислари учун вахта лагери қурилиши якунланди. 

 

 

2019 йил июль Компания мутахассислари Қатардаги OryxGTL заводида ишлаб чиқариш амалиётини ўташди. 

 

 

2019 йил сентябрь – Фишер-Тропш реакторларининг асосий корпусларини йиғиш ва ўрнатиш ишлари тўлиқ якунланди. 

 

 

2019 йил октябр-ноябрь Uzbekistan GTL МЧЖ нефт ва газ йўналишида ўқиятган  иқтидорли талабалар учун стипендия дастури ташкил этилди. Стипендия дастурининг дастлабки 12 нафар ғолиблари тақдирланди.

 

2019 йил  декабрь Заводнинг умумий кўриниши. 

 

 

2020 йил январь-июль Қурилиш-монтаж ишларининг фаол босқичи. 

   

 

 

2020 йил март GTL заводининг темир йўл инфратузилма объектлари қурилиши бошланди. 

 

 

 

2020 йил 11 июль – Қурилиш майдонида коронавирус пандемияси билан боғлиқ карантин чекловлари ўрнатилгани

туфайли ишчи ходимларнинг сони 244 кишини ташкил килган холда энг паст курсаткич кайд этилди.

Қурилиш-монтаж ишлари тўхтатилди.

 

 

2020 йил 24 октябрь GTL заводи биринчи мартаЎзбекистон Миллий Электр ТармоқлариАЖ дан электр

энергиясини қабул қилди. Электр энергиясини қабул қилиш билан заводнинг технологик ускуналари ва

қурилмаларини ишга тушириш-созлаш олди ва  ишга тушириш-создлаш  ишлари бошлаб юборилди. 

   

  

 

2020 йил 12-13 декабрь Uzbekistan GTL МЧЖ нефт ва газ йўналишида ўқиятган  иқтидорли талабалар учун

стипендия дастури ғолибларини тақдирлаш маросими. Дастурнинг 12 нафар ғолиблари ва 18 нафар фаол

иштирокчилари аниқланди, улар ҳам компаниянинг кадрлар захирасига киритилди. 

 

 

 

2020 йил декабрь – Заводнинг қурилиш майдонига жалб қилинган ишчи ходимларнинг максимал

кўрсаткичга етиб 13,6 минг ортиқ кишини ташкил қилди. 

  

 

 

2020 йил декабрь – Заводнинг Марказий бошқариш панели ва асбобсозлик ва бошқариш тизими учун

сиқилган ҳаво ишлаб чиқариш қурилмаси ишга туширилди.

 


2021 йил январь – Хом сув тозалаш қурилмасининг  биринчи босқичи - деминералланган сувни ишлаб

чиқариш тизими ишга тушириш созлаш ишлари бошланди.   

 

 

 

2021 йил январь – Канада фуқароси Марсел Краузе “Uzbekistan GTL” МЧЖ техник директори этиб тайинланди.

Сўнгги 10 йил давомида у Қатардаги “OryxGTL” заводининг техник менежери лавозимида ишлаган.