GTL керосин

Сайёрамиз экологик тоза ҳаво транспортига муҳтождир, ва GTL керосини авиалиниялар операторларига атмосферага чиқариладиган ифлослантирувчи моддаларни камайтиришнинг  хавфсиз ва даромадли усулини таклиф этади.

Ўтказилган тадқиқотларга кўра, GTL керосинидан фойдаланиш атмосферага зарарли чиқиндиларнинг 86% дан ортиғини камайтиришга ва реактив двигателнинг самарадорлигини 53% га оширишга ёрдам беради.

GTL керосини Ўзбекистонга дунёдаги энг замонавий авиацион ёқилғининг саноқли ишлаб чиқарувчилардан бири бўлиш имкониятини беради. Синтетик ёқилғидан  фойдаланиш  ҳозирги замон авиациясининг фарқли  хусусиятидир, аммо техник таснифи ва атмосферага чиқарадиган чиқиндилар миқдори нуқтаи назаридан ҳозирги пайтга қадар эришилган кўрсаткичлар бўйича бошқа керосинларга нисбатан GTL керосини афзал бўлиш салоҳиятига эгадир. Шундай қилиб, авиация соҳаси GTL маҳсулотларининг улкан салоҳиятини амалга ошириш мумкин бўлган яна бир қимматбаҳо ва барқарор жаҳон бозорларидан биридир.

 

Сифат хусусиятлари:

  • таркибида олтингугурт
  • ароматик бирикмаларнинг миқдори паст.

 

Қўлланилиши:

GTL керосини анъанавий (нефтдан ишлаб чиқилган) керосин билан 50% гача бўлган миқдорда аралаштириш компоненти сифатида ва реактив ёқилғисини ишлаб чиқариш учун қўлланилади.