Жорий йилнинг 18 август куни GTL заводининг ишчилар шаҳарчасида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ташаббуси билан партия вакиллари ва GTL заводининг ишчи-ходимлари билан учрашув бўлиб ўтди.

image

Учрашувда O'zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси Ш.Асланов, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши вакиллари ва фаоллари иштирок этди.

 “Uzbekistan GTL” МЧЖ ходимлари билан бўлиб ўтган учрашув давомида O'zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши аъзолари сўзга чиқиб ходимларга партиянинг тарихи, мафкураси, мақсадлари ва вазифалари ҳамда партиянинг Марказий аппарати раҳбарияти аъзолари ва партия тузилмаси билан ҳодимларни яқиндан таништириб ўтишди.

Компания ишчиларининг асосий контингенти ёшлар эканлигини ҳисобга олиб, сўзга чиққан Халқ депутатлари вилоят Кенгаши раҳбарияти ходимларни жорий йилнинг 24 октябрда бўлиб ўтадиган мамлакатимизнинг сиёсий ҳаётида муҳим ўрин эгаллаган Президент сайловларида фаол иштирок этишга чақирдилар.

Шунингдек мазкур учрашув давомида, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши раҳбарияти, "Uzbekistan GTL" МЧЖ Бош директори Ф. Абдурасулов ва Компания ишчилар касаба уюшмаси иштирокида GTL заводини 74-сонли қурилма (совутиш қурилмаси тизими), 81-сонли қурилма (машъала тизими) ва SAT (ҳудуддаги қабул қилиш синовлари)-тестларини муваффақиятли ўтказишга фаол қатнашган бир қатор цех ва бўлимлар ходимларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди ва ходимларга фахрий ёрлиқлар ва қимматбаҳо совғалар топширилди.