"MAN AUTO-UZBEKISTAN" ЗАВОДИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН ЭНГ СЎНГГИ РУСУМДАГИ ЎТ ЎЧИРИШ МАХСУС ТЕХНИКАЛАР GTL ЗАВОДИГА ЕТИБ КЕЛДИ

image

GTL ​заводининг ўт ўчириш хизмати энг сўнгги русумдаги АС-4 MAN TGM 13.280 туридаги  ўт ўчириш техникаларини  қабул қилди. Самарқанддаги "MAN AUTO-UZBEKISTAN" заводида  “Uzbekistan GTL”  буюртмасига биноан  жами 8 дона   махсус машина ишлаб чиқарилмоқда,  шундан 5 таси GTL заводига етиб келди.

Ўт ўчириш машиналардан ёнғин жойига ички тартиб, ўт ўчириш воситалари (сув, кўпик ҳосил қилувчи воситалар), ёнғинга қарши техник қуроллар ва авария қутқарув ускуналар ва жиҳозларни етказиб бериш учун фойдаланилади.

Бугунги кунда Самарқандаги "MAN AUTO-UZBEKISTAN" корхонасида GTL заводига ўхшаш саноат объектлари учун махсус машиналарга бўлган эҳтиёжини қоплаш имконини берувчи замонавий ўт ўчириш махсус машиналарни ишлаб чиқарилиши маҳаллийлаштирилган.

"Uzbekistan GTL" компанияси стратегик миқёсдаги саноат объектининг хавфсизлиги устуворлигини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда Вазиятлар Вазирлиги билан яқин ҳамкорликда GTL заводини ҳар томонлама хавфсиз ишлашини таъминлаш учун энг замонавий ускуна ва зарур жиҳозлар билан таъминлаш ишларини давом этмоқда ҳамда бу борада маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаб бормоқда.