Президент қарори амалда: 3 курс талабалари “Uzbekistan GTL” заводига ишга қабул қилинди.

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Нефть ва газ соҳасида таълим-ишлаб чиқариш кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан “Uzbekistan GTL” заводининг кадрлар захирасини истиқболли ёш мутахассислар билан тўлдириш ишлари изчил олиб борилмоқда. Бу борада маҳаллий олий таълим муассасалари билан кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик алоқалар йўлга қўйилган.

 

“Uzbekistan GTL” заводида internship дастурини ўташ учун жами 102 нафар талабалар саралаб олинган бўлиб улар учун махсус Uzbekistan GTL-Internship дастури амалга оширилди.  Дастур якунларига кўра иқтидорли ва саралаб олинган 20 нафар, юқори билимга эга бўлган 4-босқич талабалари ўқув йили сўнгида Uzbekistan GTL заводига ишга қабул қилинди.

 

Жорий йилнинг июль-август ойларида internship дастурини саралаш босқичларидан муваффақиятли ўтган 18 нафар иқтидорли 3-босқич талабалари эса “Uzbekistan GTL” заводининг ишлаб чиқариш ходимлари сифатида, вақтинчалик меҳнат шартномаси асосида, ойлик маош тайинланди. Интерн ходимларга, завод ходимлари билан бир тенгда барча шароитлар яратилган бўлиб улар учун ҳам махсус форма ва ҳимоя воситалари, уч маҳал иссиқ овқат, ётоқ жой ва завод бўйлаб транспорт билан таъминландилар.

“Uzbekistan GTL” заводида мен жорий йилнинг 20 июнь кунидан бошлаб Uzbekistan GTL-Internship дастурига қабул қилиндим. Дастур якунига етгач, биз бир нечта имтихон ва суҳбатлардан ўтдик ва биз билан вақтинчалик меҳнат шартномаси имзоланди. Биз бу ерда заводнинг ходими яъни интерн сифатида меҳнат қилдик. Бу ерда мен университетимда ўрганган асосий технологик жараёнларни, усукуна ва жиҳозларни жойида ўрганиб, уларни ишлаш принциплари, тузилишини ўргандик. Бу мен учун жуда муҳим амалиёт бўлди. Мен университетимда ўз билимларимни янада кучайтираман, соҳамга бўлган қизиқишимни бир неча баровар ошди. Интерншип даврида завод раҳбарияти биз учун барча шароитларни ташкил этди, ётоқ жойи, овқатланиш, транспорт, биз бундан жудаям миннатдормиз. Университетни битиришим билан ушбу заводга ишга кириш учун астойдил ҳаракат қиламан.” - Ханбеков Амал, Тошкент давлат техника университетининг 3-босқич талабаси.

 

Бу каби дастур талабаларда мамлакатимизнинг нефть ва газ саноати соҳасида меҳнат қилиш нақадар шарафли ва шу билан биргаликда юқори масъулиятли иш эканлиги, соҳанинг етук мутахассиси бўлишда тинимсиз меҳнат ва билим олишнинг ўта мухим аҳамият касб этиши тўғрисида тушунча хосил қилишларида муҳим қадам сифатида хизмат қилади.  

 

Эслатиб ўтамиз 2021 ийлнинг 25 декабрь куни “Uzbekistan GTL” заводининг очилиш маросимида давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев томонидан нефт ва газ соҳасидаги таълим муассаларидаги ўқув дастурларини замонавий талаблар асосида қайта кўриб чиқиш, талабалар амалиётини, интерншип дастурларини “Uzbekistan GTL” заводида ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилган эди.

 

Иқтидорли талабалар учун Uzbekistan GTL-Internship дастури доимий равишда амалга оширилиши режалаштирилган.