Жорий йилнинг 27 май куни GTL заводида амалга оширилаётган якуний ишга тушириш ишлари билан танишиш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев заводга ташриф буюрди.

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш ва GTL заводида амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев жорий йилнинг 27 май куни заводга ташриф буюрди.

Бошқарув раиси томонидан заводда амалга оширилаётган якуний ишга тушириш ишлари билан яқиндан танишиб ўтди.

Ташриф давомида, GTL заводининг якунланаетган созлаш ва ишга тушириш жараенлари, шу жумладан кислород ишлаб чиқариш учун тайёргарлик ишлари, синтетик суюқлик ишлаб чиқариш қурилмасининг Фишер-Тропш реакторларида якуний пуско-наладка ишлари ҳамда маҳсулот ишлаб чиқаришга тайергарлик ишлари билан яқиндан танишдилар ва мазкур ишларни жаддалаштириш юзасидан масъул мутахассис ва рахбар ходимларга топшириқлар берилди.

Шу билан биргаликда Бошқарув раиси заводнинг синтез газ ишлаб чиқариш қурилмаси ишга туширишга тайёрлиги бўйича яқиндан танишиб ўтди. Ушбу қурилма Haldor Topsoe (Дания) лицензияси асосида лойиҳалаштирилган бўлиб, бу ерда махсус автотермик реактори ўрнатилган. Ушбу реакторда метан гази, кислород ва водород аралашмаси 3 000 градус иссиқликда, физик ва кимёвий реакциялар, натижасида синтез газ ҳосил бўлади.

Бугунги кунда Жами 22 та технологик қурилмадан 19 таси тўлиқ ишга туширилган бўлиб ишчи ҳолатда эксплуатация қилинмоқда, қолган 3 та қурилмада (синтез газ, синтетик суюқлик, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қурилмалари) пуско-наладка ишлари якунланмоқда.

Ҳозирда заводнинг 3 та қозонхона тўлиқ ишчи ҳолатда бўлиб юқори, ўрта ва паст босимдаги 556 тн/соатига буғ ишлаб чиқарилмоқда. Буғ генераторлари жами 30 МВт/соат электр энергияси ишлаб чиқармоқда шундан бир қисмини “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ тизимига ўзатилмоқда. Жами йил бошидан буён 10,5 минг МВт/соат электр энергияси “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ тизимига ўзатилди.

Шўртан газ-кимё мажмуасидан GTL заводига метан гази қабул қилинмоқда. Заводнинг сув тайёрлаш, қайта ишлаш, бирламчи ва биологик тозалаш, совутиш қурилмалари тўлиқ ишчи ҳолатда бўлиб хом сув қабул қилинмоқда, фильтрланган, тузсизлантирилган  ҳамда деминлаштирилган сув турлари ишлаб чиқарилмоқда.

Заводда юқори тозаликдаги водород, азот ишлаб чиқарилмоқда.

Ташриф якунида, “Ўзбекнефтегаз” АЖ Бошқаруви раиси бошчилигида заводнинг ишлаб чиқариш цехлари бошлиқлари ва рахбар ходимлар иштирокида ишчи йиғилиш бўлиб ўтди ва сўнгги ишга тушуриш ишларини қисқа муддатларда якунлаш ҳамда тез орада маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш юзасидан кўрсатмалар берилди. 

Бундан ташқари, импорт ўрнини сезиларли даражада пасайтириш, ёқилғи маҳсулотларини узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар билан саноат кооперациясини янада кучайтириш бўйича топшириқ ва вазифалар белгилаб берилди.

GTL заводи тўлиқ ишга тушгач жами 1,5 млн тонна юқори сифатли синтетик ёнилғи маҳсулотлари (дизель ёнилғиси, нафта, суюлтирилган газ, керосин) ишлаб чиқарилади.