“Ўзбекнефтегаз” АЖ Бошқаруви раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ GTL заводида амалга оширилаётган якуний ишга тушириш ишлари ҳолатини ўрганди

image

Жорий йилнинг 08 апрель куни “Ўзбекнефтегаз” АЖ Бошқаруви раисининг GTL-заводида якуний ишга тушириш ишлари билан яқиндан танишиш мақсадида ишчи гуруҳ аъзолари билан биргаликда ташрифи бўлиб ўтди.

Ташриф давомида, ишчи гуруҳ аъзолари билан биргаликда GTL-заводининг технологик жараёни фаолиятида муҳим ўрин тутувчи 10-сонли хавони ажратиш қурилмасидаги хавони қуритиш тизими қурилмаси ишга тушурилиши ва ҳозирги кунда хавони ажратиш қурилмасининг 1-қисмида совутиш блоклари қуритиш ва герметик синовлари бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар ва мазкур ишларни жаддалаштириш юзасидан масъул мутахассис ва рахбар ходимларга топшириқлар берилди.

Ташриф якунида, “Ўзбекнефтегаз” АЖ Бошқаруви раиси бошчилигида заводнинг ишлаб чиқариш цехлари бошлиқлари ва рахбар ходимдар иштирокида ишчи йиғилиш бўлиб ўтди ва якуний ишга тушуриш ишларини қисқа муддатларда якунлаш юзасидан кўрсатмалар берилди.