“Юқори ликвидли ва монопол товарларни сотиш жараёнларига бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” 2021-йил 17 мартдаги ПҚ-5031 сонли Ўзбекистон Республика президент қарори ижросини таъминлаш ва ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида жорий йилнинг 7 май куни Ўзекистон Республика товар – ҳом-ашё биржаси Бошқарув раиси З.Бадриддинов бошчилигидаги ишчи гурух Uzbekistan GTL заводи қурилиш майдонига ташрифи амалга оширилди.
Ташриф давомида заводнинг технологик ускуналарида амалга оширилаётган созлаш олди ва ишга тушириш ишлари билан яқиндан танишилди. Президентимиз ташаббуси билан барпо этилаётган GTL заводи ишлаб чиқариш бошланганидан сўнг ички бозорга узлуксиз, юқори сифатли синтетик ёқилғи маҳсулотларини етказиб беришни таъминлаш асосий мақсади этиб белгиланган.
GTL заводи йиллига 750 минг тоннадан зиёд юқори сифатли экологик тоза синтетик дизель ёқилғиси ва 52 минг тоннадан зиёд суюлтирилган газ ишлаб чиқариш қувватларига эга бўлиб, ушбу маҳсулотлар истеъмолчиларга ЎзРТҲБ биржа савдолари орқали сотилиши белгиланган.
Ушбу йўналишда ЎзРТҲБ ва GTL заводи рахбарияти икки томонлама самарали муносабатларни янги босқичга олиб чиқиш доирасида муҳокамалар ўтказди. Тайёр маҳсулот сотиш доирасида амалга ошириши лозим бўлган ишлар белгиланди ва келгусида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олинди.
Шу билан бир қаторда GTL заводида ишлаб чиқиладиган тайёр маҳсулотларни республика истеъмолчиларига узлуксиз етказиб бериш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси М.Абдуллаевнинг топшириғи асосида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги мамлакатимизнинг барча вилоятларида жойлашган, жами 15 та нефть базалари билан тайёр маҳсулотни сақлаш учун шартномалар тузилди. Ишлаб чиқарилиши режалаштирилган синтетик дизель маҳсулоти ЎзРТҲБ савдолари орқали тўғридан-тўғри заводдан сотилиши билан бирга, республика миқёсидаги барча нефть базалари орқали сотилиши белгиланди.
“Uzbekistan GTL” МЧЖ ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни сотишга тайёргарлик ишларини жадал суръатларда олиб бормоқда.
"Uzbekistan GTL" МЧЖ
Матбуот хизмати