GTL ЗАВОДИ ДУНЁНИНГ ЭНГ НУФУЗЛИ “S&P GLOBAL ENERGY AWARDS” 2022 ЙИЛ МУКОФОТИ ҒОЛИБИ!

image

Жорий йилнинг 23 сентябрь куни Uzbekistan GTL заводи нуфузли АҚШнинг “S&P Global Energy Awards” мукофотининг номзодлар рўйхатига киритилди.

Ушбу мукофот жаҳон энергетика саноатининг “Оскар” мукофоти сифатида эътироф этилган “2022 Platts Global Energy Awards” АҚШнинг S&P Global нуфузли ҳакамлар ҳайъати томонидан “Углеводородларни қайта ишлаш соҳаси ва кимё саноати” номинациясида дунёнинг етакчи корхоналари қаторида номзод сифатида танланган эди.

Ушбу номинацияда ғолиблик учун Ўзбекистондаги Uzbekistan GTL заводи билан бир қаторда номзодлар орасида China Gas Holdings (Хитой), Clariter (Люксембург), Hindustan Petrolium Corporation (Хиндистон), Indian Oil Corporation (Хиндистон), Kiewit (АҚШ), United Energy Trading (АҚШ) ва Valero Energy Corporation (АҚШ) каби дуненинг етакчи корхоналари киритилган (барчаси бир неча млрд долларлик айланмасига эга ва дунёнинг етакчи фонд биржаси аъзолари).

Мукофот ғолиблари тақдирлаш маросими S&P Global   томонидан   жорий   йилнинг 8 декабрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтди.

Uzbekistan GTL заводида халқаро стандартларга тўлақонли мос келувчи юқори сифатли ва экологик тоза ёнилғи маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши, GTL маҳсулотларини фойдаланилганда атмосферага заҳарли чиқинди газлар шаклланиши мавжуд эмаслиги, ишлаб чиқариш жараёнида инновацион технологиялардан фойдаланганлиги, илғор трансформация жараёнларни тадбиқ қилиниши ва энергетика соҳасида нотинч ва ностабил пайтларда ишлаб чиқариш жараёнлари бошқаришнинг оперативлиги ва мослашувчанлиги каби бир қатор мезонларга асосан Ўзбекистон Республикаси нефт-газ кимё саноати тариҳида илк бор дунё миқёсида энг нуфузли ҳисобланган мазкур мукофотнинг “Углеводородларни қайта ишлаш соҳаси ва кимё саноати” номинациясида 2022 йил ғолиби сифатида эълон қилинди.

Маълумот учун. S&P Global Platts – 1909 йилда асосланган, дунёда сотилаётган нефть, нефть маҳсулотлари, газ, нефткимё ва саноат металларининг нархлари ва котировкаларини нашр этувчи американинг йирик ва дунёнинг ўта нуфузли ахборот агентлиги ҳисобланади.

2021 йилда Masdar, IBM, Samsung  Engineering,  Bloom   Energy, Cenovus Energy, Valero Energy Corporation ва бошқа дунёнинг халқаро етакчи компаниялар турли хил номинацияларда мукофотланган.