"Uzbekistan GTL" МЧЖ стипендия дастури

GTL стипендиясини тайинлашнинг асосий мақсадлари:

  • Компания ва мамлакат университетлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш;
  • Талабаларга қўшимча моддий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш;
  • Университетларда нефт ва газ ихтисослиги бўйича таъсил олаётган талабаларнинг чуқур билимларни эгаллашга бўлган  мотивациясини ошириш;
  • Ёшлар ўртасида Компаниянинг ижобий имиджини яратиш ва истиқболли битирувчиларни Компаниянинг потенциал ходимлари сифатида жалб этиш.

Тамойиллар:

  • GTL Стипендияси ҳар йили танловнинг стипендия соҳибларига бир ўқув йил даври учун тайинланади. GTL стипендияларини тайинлаш Компания раҳбарияти ва масъул мутахассисларидан иборат бўлган Ҳайатнинг қарори билан тасдиқланади.
  • Укув йили давомида компания томонидан GTL стипендиясини олаётган стипендия соҳибларининг бунга мувофиқ еки йўқлигини аниқлаш учун ҳар чоракда ўзлаштириш мониторинги утказилади.
  • GTL стипендияси соҳиблари Компаниянинг кадрлар захирасига кириталади.
  • Компания Стипендия соҳибларига саноат ёки диплом олди амалиётни  ўташда амалий ёрдам кўрсатади.
  • Танлов ғолиблари сони чекланган. Ҳар йили танлов Ҳайъати 12 нафар талабани танлайди.

 

ro’yxatdan o’tish (https://forms.office.com/Pages/ResponsePage.aspx?id=4ekAIcLG3EW7PdiJOIippiYcACFJ7bBDqfpPbexbddlUM0pDWUIwTlY3TkNZOTZRRlgySlpERVdOTi4u 

Танловда иштирок этиш учун ариза шакли

GTL стипендияси учун танлов очиқ тарзда ўтказилади

Танлов йилига бир марта ўтказилади ва танлов ҳақидаги маълумотлар Компаниянинг расмий сайти ва университетлар ҳудудида эълон қилинади. Номзодларнинг ҳужжатлари бир календар ой давом қабул қилинади.

Номзодларга қўйиладиган талаблар

Танловда 30 ёшдан ошмаган номзодлар қатнаша олади. GTL стипендияси ариза берилган вақтда кундузги таълим учинчи ёки тўртинчи курс бакалавр талабалари ёки биринчи ёки иккинчи курс магистратура талабаларига тайинланиши мумкин.