Ёш мутахассисларга кўмак

image

2017 йил 14 ноябр куни “Uzbekistan GTL” МЧЖда Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти барпо этилди. Ёш мутахассисларнинг ташаббуси ва таклифига биноан  Компанияда ёшлар уюшмаси бошланғич ташкилотини ташкил этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинди. Бошланғич ташкилотнинг таъсис Мажлиси 2017-йил 14-ноябрда бўлиб ўтди. Шу куни “Uzbekistan GTL” МЧЖ ва Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгашининг ““Uzbekistan GTL” МЧЖда Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилотини ташкил этиш тўғрисида” ги қўшма қарори имзоланди.

 

Компанияда бошланғич ташкилотни барпо этишнинг  асосий мақсади Компанияда ёш мутахассислар билан ишлаш бўйича самарали тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, давлат ёшларга оид сиёсатининг мақсад ва вазифаларини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги  ПФ-5106-сонли “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги” Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги ПҚ-3138-сонли  "Ўзбекистон ёшлар Иттифоқи фаолиятини такомиллаштириш комплекс чора-тадбирлар тўғрисидаги” Қарорини амалга оширишдан иборатдир.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи жисмонан соғлом, маънан етук ва интеллектуал ривожланган ёшларини бирлаштирувчи нодавлат нотижорат ташкилотидир.

 

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг асосий мақсади:

 

  • Ёшларни мамлакатда амалга оширилаётган демократик, сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар  жараёнларига жалб қилиш;
  • Жамиятда тинчлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш;
  • Ёшларни Ўзбекистон тараққиёти йўлидаги ишларга фаол жалб етиш;
  • Ёш авлоднинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилишни таъминлаш;
  • Йигит-қизларнинг маънавий ва касбий савиясини юксалтириш;
  • Ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш.